Серхио Рамос она клубига қайтишни режалаштирган
18 may 2023 11:26
News
"Todofichajes"нинг хабар беришича, Серхио Рамос ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. 37 ёшли испаниялик ёзда эркин агентга айланади.
Рамосга Саудия Арабистонидан қизиқиш бўлмоқда. Бироқ Серхио катта пуллардан воз кечиб, ватанига қайтиши мумкин.
Рамос – Андалусия провинциясидан ва у 2002 йилда дебютини "Севилья"да ўтказган. 2005 йилда Серхио "Реал"га йўл олиб, у ерда 16 мавсум ҳаракат қилган.
"Севилья" ҳам Серхио Рамосни ўз жамоасида кўрмоқчи. 37 ёшли футболчи она клубига катта молиявий талаблар қўймаслиги аниқ.
Link :
Source : Todofichajes
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments