Серхио Агуэро икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин
19 sep 2020 10:15
News
Серхио Агуэро икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 32 ёшли аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг товонидан олган жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида гапирди.
"Биз жароҳат оғир бўлганини билгандик. Агуэро ўз ишини қилмоқда, балки бир ой, балки икки ойда тайёр бўлар.
Серхио анчадан бери ўйнамаяпти, афсуски, у тезда жисмоний ҳолатини тиклайдиган йигит эмас, шу сабаб унга бироз вақт керак бўлади деб ўйлайман", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Манчестер Сити"га 2011 йилнинг ёзида Мадриднинг "Атлетико" клубидан 40 миллион евро эвазига ўтганди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments