Latest news

20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  22 20:50Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 20:30"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  16 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  22 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

Сервер Жепаров: "Йигитлар учун хурсанд бўлдим" News

Сервер Жепаров: "Йигитлар учун хурсанд бўлдим"

Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларидан сўнг, Корея учун анча яхши таниш бўлган Сервер Жепаров ҳамкасбларимизга интервью берди.
- Саудия Арабистони билан бўлган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Гарчи майдонга тушмаган бўлсам-да, йигитлар учун хурсандман. Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этиб кейинги босқичга чиқдик ва мухлисларга катта қувонч улашдик десам бўлади. Энди бўлса бор эътиборни Жанубий Кореяга қарши кечадиган баҳсга қаратамиз.

- Ўзбекистон учун Жанубий Корея билан ўйин қандай аҳамиятга эга?
- Бу учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга деб бемалол айта оламан. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида улар билан бир хил очко тўпладик, бироқ тўплар нисбатига кўра мундиалга бора олмадик. Энди бўлса ўша мағлубият аламини олмоқчимиз.

- Ўзбекистон кореяликларга қарши охирги ўнта ўйиннинг иккитасида дуранг ўйнаб, саккиз бор мағлубиятга учраган.
- Ҳа, бундан хабарим бор. Албатта, бизда босим юқори. Қолаверса, Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар мунтазам жаҳон чемпионатларида қатнашиб келишади. Лекин бу - футбол ва эртага ким ютишини айтиш қийин.

- Осиё чемпионатида Ж.Корея иштирокидаги бирорта учрашувни кўрдингизми?
- Ҳа. Уларнинг Австралияга қарши ўйинини томоша қилдим. Менимча, бу ўйин мусобақадаги ҳозирча энг қизиқарлиси бўлди.

- ЖЧ-2014 саралашидаги Корея билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Ҳозирги жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарган. Олдин кореяликлар узун паслар орқали ўйнашарди. Ҳозир эса тез-тез пас бериб ҳаракат қилишмоқда.

- Рақиб сафида кимнинг ўйинини кузатяпсиз?
- Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Жанубий Корея сафида Европада тўп тепаётган легионерларнинг ҳаммаси кучли. Аммо энг кучлиси ким деган саволга жавоб топиш қийин, қолаверса, мен бу саволга жавоб бера олмайман.

- Ўтган мавсум К-лигадаги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
- Жамоамизда кўп марта мураббий алмашди. Бу эса ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Аммо Кубокни қўлга киритганимиз яхши бўлди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика