Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Сервер Жепаров фаолиятидаги 7 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Сервер Жепаров фаолиятидаги 7 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Январь ойи сўнггида Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик сардори Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндай” клубига кўчиб ўтди.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси учун бу профессионал фаолиятидаги еттинчи клубга айланди.

Биз ўқувчиларимизга Жепаровнинг барча клубларини эслатиб ўтамиз.

1982 йилда туғилган Сервернинг проффесионал фаолияти Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бошланган. 2000-2001 йилларда футболчи 46 ўйинда рақиб дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлган. Афсуски футболчининг "лочинлар" сафида тушган расмларини топа олмадик. Шундай ишонишга тўғри келади.



2002 йил бошида қаҳрамонимиз Тошкентнинг “Пахтакор” клубига кўчиб ўтганди. Таъкидлаш лозимки, “шерлар” сафида Жепаров жуда кўплаб совринларга эга чиққан. 2002-2007 йилларда кетма-кет олти марта Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Жепаров икки бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган. 2007 йилда МДҲ кубогида ғолиб чиққан.



“Пахтакор” сафида 6 йиллик фаолиятдан сўнг Жепаров Тошкентнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”га ўтди. Ярим ҳимоячи “қалдирғочлар” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпиони (2 марта) ва Ўзбекистон кубоги (1 марта) соҳиби бўлди. Илк мавсумдаёқ ярим ҳимоячи 19та гол билан олий лига тўпурарига айланди.



2008 йил Жепаров ўз фаолиятидаги энг катта совринлардан бирини қўлга киритди. Уни Осиё қитъасининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ўша йил Сервер “Бунёдкор” билан бирга ОФК Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борганди.  



2010 йилнинг июль ойида “Бунёдкор” Жепаровни Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига ижарага берган. Ўша йил охирига қадар ярим ҳимоячимиз К-Лигада 16та ўйин ўтказган, “Сеул” эса 10 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.



2011 йил февралида Жанубий Корея клуби Жепаровни тўлиқ сотиб олганини эълон қилди ва 3 йиллик шартнома тузди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг трансфери корейс клубига 850000 АҚШ долларига тушган.



Бироқ футболчимиз Кореяда 3 йил қолгани йўқ. Сабаби ўша йилнинг ёзида Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби Жепаровни ўз сафига қўшиб олди. 2011 йилнинг 9 июлида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи араб клубига кўчиб ўтгани эълон қилинди. “Шабаб” Сервер учун “Сеул”га 2700000 АҚШ доллари тўлагани хабар қилинганди.



Жепаров дастлабки мавсумда “Ал Шабаб” сафида муваффақиятли иштирок этган. Жамоа Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Йил сўнггида эса қаҳрамонимизнинг ўзи Осиёда иккинчи бор тенгсиз бўлганди. Иккинчи мавсумда мураббий ҳамюртимизга ишонч билдирмади. Шу сабабли у фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга мажбур бўлди.



2013 йилнинг февралида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” клуби аъзосига айланди. Бу клуб сафида Жепаров Корея Футбол Ассоциацияси кубогида зафар қучди.



Жепаров "Сеонгнам" сафида навбатдаги голидан сўнг "фирменний" сальтосини амалга оширмоқда


2015 йилги Осиё Кубогидан сўнг ўзбекистонлик футболчи “Ульсан Хюндай” клуби билан шартнома тузди.



Жепаров ўзи ўйнаган барча клубларда совринларга эга чиққан. Биз Серверга “Ульсан” сафида ҳам шундай натижага эришишини тилаб қоламиз.

Терма жамоа таркибида эса мана шундай ҳаракатларни янада кўпроқ амалга оширишини тилаймиз.





Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика