Latest news

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  30 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  20 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  45

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда" News

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрда эса Фаластин билан ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларда майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи бўлиб турган, яқиндагина янги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Сервер Жепаров билан Саудия Арабистони билан баҳсдан олдин суҳбатлашдик.

- 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонида, "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб боргансиз. Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг футболчилари билан бизникилар ўртасида қандай фарқ бор?

- Мен Саудия Арабистонида ўйнаганимга жуда кўп бўлди. Орадан анча вақт ўтди. Шу боис Ҳозирги терма жамоа ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Ўзбекистонлик ва саудиялик футболчилар ўртасида жуда ҳам катта фарқ йўқ деб ўйлайман. Аммо уларда маҳаллий чемпионати жуда ҳам юқори савияда эканини таъкидлаш лозим. Ўзингиз ҳам кўраётган бўлсангиз керак "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" каби клубларда кучли ва тажрибали легионерлар ўйнашмоқда. Бундан ташқари тахминан 15 йилдан буён европалик мураббийлар ишлаб келишмоқда. Хорижлик мураббийлар ёрдамида маҳаллий футболчилар ўсишмоқда, ривожланишмоқда. Саудиялик футболчилар техник томонлама яхши кўрсаткичларга эга, тактик томонлама ҳам яхши савияга эга.



- Хабарингиз бўлса керак Эрве Ренар бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида кутилмаганда иккита дуранг қайд этди. Шундан кейин маҳаллий журналистлар терма жамоанинг натижалари пасайишига миллий чемпионатда легионерлар сонининг жуда кўплигини сабаб қилиб ёзишди. Бугунги кунда Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этувчи клублар йил бошида 6 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олишади. Сизнингча легионерларнинг кўплиги терма жамоа ўйинига таъсир қиладими?
- Менимча бу нарса терма жамоага кўп ҳам таъсир қилмаса керак. Сабаби клубда кучли хорижлик легионер ўйнаяптими маҳаллий футболчилар унга етишга ҳаракат қилишади ва натижада футболчи сифатида ўсишади, профессионал бўлишни ўрганишади.

- Тошкентда совуқ кунлар бошланиб кетди. Саудиялик футболчилар совуқни ёмон кўришишлари аниқ...

- Йўқ, улар совуқни жуда ҳам ёмон кўришади (кулади). У ерда доим иссиқ бўлгани учун совуқда футбол ўйнаш учун анча қийин бўлади.

- Демак, совуқ ҳаво бизнинг терма жамоамиз учун каттагина устунлик берадими?

- Жуда катта эмас-ку, аммо қандайдир устунлик беради албатта. Сабаби бизнинг йигитлар керак бўлса қорда ҳам футбол ўйнашган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика