Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди News

Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори, ҳозирда "Олимпик" мураббийлар штабида фаолият юритаётган Сервер Жепаров Россияда ўтказаётган амалиёти ҳақида тўхталиб ўтди.

"31 август куни мен Москвага учиб келдим. Иккита ўйинда бўлдим: "Спартак" – "Рубин" ва "Локомотив" – "Краснодар". 



3 сентябрь куни Қозонга бордим. Шу кундан бошлаб "Рубин"даги амалиётим бошланди. 27 сентябргача у ерда бўлдим: бош мураббий Рашид Раҳимов билан суҳбатлашдим, ўқув жараёни ва назариясида қатнашиш учун рухсат олдим, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва жамоа шифокори билан ҳам суҳбатлашдим. Шу вақт ичида "Рубин" ўтказган барча ўйинларда қатнашдим.



Шундан сўнг Москвага қайтиб келдим ва у ерда амалиётимни "Динамо"да давом эттирдим. 29 сентябрдан 6 октябргача у ерда бўлдим. Мен "Рубин"дагидек схема бўйича амалиёт ўтадим. Жуда кўп тажриба ва янги билимларга эга бўлдим, уларни яқин келажакда амалда қўллашга умид қиламан", – деди Жепаров.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика