Latest news

18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  4 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  41 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0

Сервер Жепаров ўзининг "Локомотив"дан кетиши ҳақида: "Менга жуда ҳам кам вақт беришди!" News

Сервер Жепаров ўзининг "Локомотив"дан кетиши ҳақида: "Менга жуда ҳам кам вақт беришди!"

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббий Сервер Жепаровнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Championat.asia журналисти Николай Егорычев мураббий билан суҳбатлашди Сервер Жепаровнинг "Локомотив" раҳбарияти қарорини қандай қабул қилганига қизиқди.

"-Раҳбарият қарорига қўшиламан. Мураббийнинг баҳоси - бу жамоа кўрсатаётган натижа. Фақатгина, менга жуда ҳам кам вақт беришди! Ниманидир ўзгартириш учун мураббийга кўпроқ вақт зарур", -дейди Сервер Жепаров.

- Жамоадагилар кетишингизни қандай қабул қилишди?

- Улар учун бу кутилмаган ҳолат бўлди. 

- "Локомотив"да ишлаган пайтингиз мураббий сифатида нима сизга нима етишмади?

- Клубни қабул қилиб олишим билан "Локомотив"да келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаро бошланди. Мен учун бу шунчаки шок ҳолати эди: жамоа сардори ва лидерини (Казе Махарадзе) мавсум охирида йўқотиш... Шу билан бирга, бошқа ўйинчилар ҳам шубҳа остида эди. Бутун жамоада қандай стресс ҳолатида бўлганини тасаввур қила оласизми? Мен ўтказган ўйинларни анализ қилсак, жамоамизга икки марта қизил карточка кўрсатишди, уч марта дарвозамизга пенальти белгилашди. "Сурхон"га қарши ўйинда берилган пенальти асоссиз эди, ҳакам шунчаки биз учун ўйинни ўлдирганди. 

- "Локомотив" Суперлигада жон сақлаб қола оладими? Сизнинг фикрингиз қандай?

- Ишонаманки, "Локомотив" Суперлигада қолишни уддалайди. 

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ.  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика