Latest news

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик" News

Сервер Жепаров: "Ўтган сафар мундиалга йўлланма олишга жуда яқин келгандик"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров бу сафарги мундиалга "чипта" олишимизга ишонмоқда.


"Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганимиздан хурсандмиз. Қилган меҳнатларимиз зое кетмади. Баҳрайнга қарши ўйинда ҳам ғалаба лойиқ эдик деб ўйлайман. Гарчи учрашув биз учун қийин кечган бўлсада, ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Ушбу босқичдаги олдимизга қўйилган вазифани уддаладик ва табиийки жамоанинг кайфияти юқори даражада. Ўз уйимиздаги ўйинларда ёрқин футбол кўрсата олмаяпмиз? Менимча, бу рақиб жамоаларининг ҳимоядан ўйнаётганидан бўлса керак. Шу боисдан ҳам биз уларни ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда кўпроқ муаммоларга дуч келдик. Ҳар бир жамоа ўз майдонида ғалабани кўзлайди ва асосий эътиборини ҳужумга қаратади. Шу туфайли сафардаги учрашувларда эркинроқ ва самарали ўйнаймиз. Мундиал чиптаси? Нега энди йўқ? Албатта ЖЧга йўлланма олиш учун бор кучимизни сарф этамиз. Ўтган сафарги уринишда бунга жуда яқин келгандик. Бизга ўшанда фақатгина омад етишмаганди. Бу сафар олдимизда турган вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Орзуимизга етишиш учун қаттиқ курашамиз", - деди Сервер Жепаров.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика