Latest news

00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11

Сервер Жепаров: ОЧЛ-2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз News

Сервер Жепаров: ОЧЛ-2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз

Биласиз, бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Сервер Жепаров клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръага кўра биз ўрин олган гуруҳга у қадар кучли жамоалар тушмади. Айтмоқчиманки, ўйнаса ва ютса бўладиган жамоалар билан бир гуруҳдан жой олдик.

Лекин рақибларни менсимаслик ва уларга етарлича баҳо бера олмаслик панд бериб қўйиши ҳам мумкин. Сабаби ҳозирда Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар йўқ. Хатто ўз мамлакатида 2 ёки 3-ўринларни эгаллаган ҳолда Чемпионлар Лигасига чиқадиган жамоалар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти.

Лекин ушбу гуруҳдан чиқа олишимизга кўзим етяпти. Агар янги мавсумга яхши ҳозирлик кўрсак, албатта ўз мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд этамиз. 2017 йилда камида ярим финалга қадар етиб боришни кўзлаяпмиз. Ўйлашимча, “Локомотив” ушбу таркиб билан бу вазифани уддалай олади, - дейди тажрибали ярим ҳимоячи.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика