Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  0 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади" News

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Оқтепа" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибни табриклайман. Учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Майдон идеал ҳолатда эди. Бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келадиган майдон. Йигитларимиз учинчи ўйинни ўтказишди, ўзларини яхши кўрсата олишди. Жисмоний томондан ишлашимиз керак. Ёш футболчиларимиз катта акаларига қарши ўйнашди. Техник томондан ютқазмадик дея оламан. Бир неча вазиятлар ҳам яратдик. Йигитларга ҳаракат қилганлари учун раҳмат айтаман. Хатоларни келгусида тузатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Сервер Жепаров.

– Жамоангиз икки Суперлига ва битта Про лига клуби билан ўйнади. Бу қанчалик тажриба бўлди?

– Катта тажриба олдик. Мураббий сифатида ҳам. Бу каби рақибларга қарши камчилигингиз яққол кўринади. 

– Жамоамиз ёш футболчилардан тузилган дедингиз. Улар орасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ўйнайдиганлари ҳам борми?

– Албатта, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. Биз ўз академиямиздан футболчи олишни мақул кўрамиз. 

– Жамоа олдига Про лига йўлланмаси қўйилганми?

– Баланд мақсадлар қўямиз. Ҳозирда биз биринчи лигада ўйнаяпмиз. Кўрамиз. Иштаха таом пайтида келади. Молиявий томон жуда муҳим. Яхши жамоа учун молиявий тарафлама яхши қўллов бўлиши лозим. 

– Клуб ким томонидан молиялаштирилади?

– Шахсий маблағ эвазига молиялаштирилади. Баъзи жойда мен, баъзи жойда Сергей Султанович томонидан пул сарфланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика