Latest news

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади News

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи “Истиқлол”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Сервер Жепаров янги клубида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, мукофот пули кўринишидаги қўшимча бонусларга эга бўлади.

Эрон Про Лигаси вакили “Истиқлол” 2015/16 йилги мавсумда чемпионатни 3-ўринда тугатган эди. Жорий мавсумда  жамоа 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сервер Жепаровнинг сўнгги клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлганди. У 2016 йилги мавсумда “темирйўлчилар”нинг барча мусобақаларида 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва “Локомотив”нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ҳисса қўшди.


Сервер Жепаров профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

“Навбаҳор” — 2000–2001
“Пахтакор” — 2001–2007
“Бунёдкор” — 2007–2010
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2011
“Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони) — 2011–2013
“Сеонгнам” (Жанубий Корея) — 2013–2014
“Ульсан Хёндаи” (Жанубий Корея) — 2015
"Локомотив” Тошкент — 2016

Маълумот учун, Жепаров “Сеул” клуби билан Жанубий Корея (2010) чемпионлиги ва Кубоги (2010), “Аш-Шабоб” (2012) билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Тошкентнинг уч клуби — “Пахтакор” (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), “Бунёдкор” (2008, 2009) ва “Локомотив” (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишга эришган.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2008 йилда Ўзбекистон чемпионати тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика