Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  23 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Сервер Жепаров: "Дастлабки дақиқалардаги ҳаяжон ўйинга таъсир ўтказди" News

Сервер Жепаров: "Дастлабки дақиқалардаги ҳаяжон ўйинга таъсир ўтказди"

​Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугунги ўйинда омадимиз келмади. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида футболчиларимиздаги ҳаяжон ўйинга таъсир ўтказди, деб ўйлайман. Рақибнинг тезкор голи вазиятни ўзгартириб юборди. Хато ҳаяжондан келиб чиқди деб ўйлайман. Иккинчи голни ҳам шу тарзда ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг ҳаяжони анча жойига тушди ва яхши ўйин кўрсата бошладик. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Бунинг натижасида рақиб ҳам тактикасини ўзгартирди. Ҳисоб 2:1 кўринишига келгач, меҳмонлар мураббийлари ҳам бироз ҳаяжонлангандек туюлди. Мамасидиқовнинг ажойиб зарбаси гол билан якунланганда, ўйин тизгини ўзгариб кетарди. “Насаф”нинг ғалабаси билан жамоани табриклайман. Уларга ОЧЛда омад тилаб қоламан. Шунингдек, Тимур Кападзе ва Олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига зафар тилайман.

- Ўтган йили "Олимпик" барчага бошоғриқ бўлганди. Бу йилги жамоанинг ўйинидаги ўзгаришга таркибдаги муаммолар халақит қилмоқдами ёки бошқа жамоалар сизларга қарши ўйнашни ўрганиб олишдими?

- Бу футбол, барча мураббий рақибдан келиб чиқиб, тактика ва таркиб танлайди. Ўтган йили ҳам бизни кузатишган. Шунингдек, ўтган мавсумга нисбатдан таркибда ўзгаришлар етарлича. Янги футболчилар тактикамизга тушиб олишига вақт керак бўлмоқда. Шунингдек, жамоанинг асосий таркибига катта босим тушмоқда. Улар жуда кўп ўйин ўтказишмоқда. Бизда бир хилдаги иккита таркиб йўқ. Шунинг учун бу жиҳат натижага таъсир кўрсатяпти. Жароҳатлар ва ўйинда олинган четлатишлар ҳам натижага таъсир қилмоқда. Умуман олганда, жуда яхши ҳаракат қиляпмиз.

- Ўйин аввалида таркиб танлашда муаммолар бўлмадими? Сабаби, таркибнинг ўзаги Хитойда...

- Таркибда Хитойга йўл олмаганлар қолди. Жамоамиздан тўққиз нафар футболчи Осиё ўйинларига жўнаб кетди. Улар асосий футболчиларимиз эди. Бугун майдонга тушган йигитларнинг асоси Ёшлар лигаси иштирокчилари эди. Уларда ўйин амалиёти етарли эмасди. Таркибда муаммолар йўқ, мавжуд футболчилар билан ўйнай оламиз. Икки ҳафта давомида ушбу баҳсга яхшилаб тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинда футболчиларимиз жисмонан ўйинга бардош бера олишди, деб ўйлайман. Умуман олганда, бугун яхши ўйин намойиш этдик. Ҳа, техник хатолар бор, ўйинчиларнинг даражасида фарқ билинади. Бироқ улар ҳали ёш ва биз уларнинг янада ўсишларига ишонамиз.

- Мамасидиқовга янада ривожланиш учун нима етишмаяпти?

- Менимча, унинг ҳолати барқарор, деб ўйлайман. Унинг термага чақирилмаганига сабаб сифатида ундан яхши ўйинчилар борлиги, деб ҳисоблайман. Агар у ўз ишлашда давом этса, Кападзе унга имкон беради ва терма жамоага жалб этади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика