Latest news

22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 21:41Россия кубоги. ​Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши ўйинни захирада бошлади (онлайн ҳисоб)  7 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  9 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  7 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   21 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  32 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0

Сергей Лушчан: "Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. ОКМК бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди" News

Сергей Лушчан: "Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. ОКМК бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида 


- Биринчи навбатда рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди. Осон бўлмаслиги аниқ эди. Бугунги учрашувда айрим бир муаммоларга дуч келди. Таркибдаги етишмовичилик ва бошқа жиҳатлар бизга ҳалал бермоқда. Йигитлар ҳали ҳамон оғир босим остида. Ёш футболчиларимиз иқтидорли, аммо улар ритмга тушиб олишлари учун бироз вақт керак. ОКМК жамоаси бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Рақибни ғалаба билан табриклайман.


- "Навбаҳор"нинг икки учрашувини кўришга мувофақ бўлдим. Жамоа ўйинидаги прогресс сезилмоқда. Жамоам ўйин билан боғлиқ муаммоларга дуч келди дедингиз. Ушбу муаммолар ва камчиликлар ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.


- Асосий муаммомиз - реализация. Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. Биз эса 8-9 маротаба тўпни сўнги зарба билан якунловчи вазиятларга қадар олиб келдик, лекин... Вазиятлардан гол урган жамоа ғалаба қозонади. Бу жуда оддий формула. Шунчаки гол уришимиз керак. Ҳужумда хавфлироқ ва агрессивроқ ўйнашни бошлаганимизни биламан. Балки бизга бироз вақт керакдир. Дуранг бугунги баҳс учун адолатли натижа бўлиши мумкин эди, лекин футболда сўнгига қадар чидай олган ва курашган жамоа ғалаба қозонади. Рақибимиз иккинчи голдаги ҳужумни ажойиб амалга оширди. Тезкорлик билан ҳужумга ўтишди, шунчаки браво. ОКМК ўзгаришларни ҳам тўғри қилди. Бизнинг захирамиз эса оқсамоқда. Бу бизнинг муаммоларимиз ва бунга ўзимиз айбдормиз. Ушбу муаммоларга ўзимиз ечим топишга мажбурмиз.


- Реализация ҳақида гапириб ўтдингиз. Чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарларидан бири Тома Табатадзе "Навбаҳор" машғулотларида қатнашмаяпти. Унинг жароҳати ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?


- Табатадзени ҳали майдонда кўрганим йўқ. Кеча у Ўзбекистонга қайтиб келди. У билан гаплашиб олдик. Жароҳатидан фориғ бўлганига қарамай, у ҳали ҳамон ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Табатадзени яқин орада майдонда кўрмаймиз. Сардор Рашидов ҳам узоқ вақтга сафдан чиқди. Сайфиевда дисквалификация холос, у кейинги учрашувда қайтади. Иккинчи ҳужумчимиз Гиорги Никабадзе ҳам жароҳат билан ўйнамоқда. Фақатгина уколлар орқали ўйнай олаяпти. Унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчи йўқ, афсуски.


- Захира етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган муаммони қандай ҳал этмоқчисиз? Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш бўйича қандайдир режангиз борми?


- Ягона ечим шу таркибимиз. Бор футболчилар билан ўйнашда давом этамиз. Мавсум ярми ва мавсум аввалига селекция ишларини олиб бориш икки ҳил масала. Ёзда кўп футболчилар банд ва амалдаги шартномаси бўлади. Ўзингиз истаган футболчини ҳарид қилиш қийин масала.


- Ёзда ўзимиз истаганча трансферлар амалга ошира олмадик дедингиз. Трансферлар бўйича қандай режангиз бор эди?


- Бизда трансфер бани бор. Ҳорижлик футболчилар билан шартнома туза олмаймиз. Ҳозирги ҳолатимиз шу ва шунга мослашишимиз керак.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика