Сергей Лушчан: "Навбаҳор" раҳбарияти 6 нафар ёрдамчи олишимга рухсат берса қоламан"
30 nov 19:06
News
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" раҳбарияти 6 нафар ёрдамчи олишимга рухсат берса қоламан"
"Барча ўйинни кўрди, ўйлашимча натижани ҳисобга олмасак, мухлисларга бу баҳс ёқди. Ҳозир келажак ҳақида гапириш ортиқча. Менга ўйин ёқди. Тўғри кечириб бўлмайдиган хатолар бўлди. Учинчи ўринни олдик, демак шундай", - деди Сергей Лушчан.
- Иккинчи даврани ҳисобга олсак "Навбаҳор" фақат "Насаф"дан кам очко тўплади. Натижадан қониқдингизми ва кейинги йил учун режаларингиз қандай?
- Ҳозиргина йигитларга қилинган иш учун раҳмат айтдим. Мавсум давомида ўйинни ўзгартириш жуда қийин. Клубга келганимда 2 ҳафтагина вақтимиз бор эди. Таваккал қилгандик. Футболчиларда ҳам, менда ҳам максимал юклама бўлганди. Шундай даражадаги футболчилар билан ишлаганимдан хурсандман. Кўп йигитларнинг даражада жуда юқори. Кейинги йил ҳақида нима бўлишини билмайман. Раҳбарият билан дастлабки музокараларни ўтказдик, ўз шартларимни баён қилдим. Ёш футболчилардан янги жамоа тузиш вазифаси қўйилган экан, мураббийлар штаби 3 карра кучайтирилиши керак. Агар раҳбарият 31 декабрга қадар мураббийлар штабига 6 нафар ёрдамчи олишимга рози бўлса қоламан. Агар рози бўлмаса демак кетаман.
- Селекция ишлари қандай давом этмоқда? Қайси футболчилар билан шартнома узайтириш бўйича иш олиб борилмоқда.
- Селекция давом этмоқда, буни бош директор ва спорт директори олиб бормоқда. Сабаби мен клубда қоламанми йўқми билмайман. Кейинги йил "Навбаҳор"га наманганлик футболчиларни олиб келишмоқчи. Таркибдаги етакчиларнинг шартномаси тугамоқда ва менимча уларнинг барчаси кетмоқда. Ўйлашимча барча етакчилар кетади. Бу футбол. Етакчилар ёш эмас, яна 5-6 йил футбол ўйнашлари мумкин. Агар уларга икки баравар кўп ойлик таклиф қилишса буни тўғри тушуниш керак. Бу ҳаёт.
- Агар пойдевор бўлмаса уй қулаб тушади. Клубда яхши мактаб бўлиши керак. Академияга катта молия киритиш керак, кучли мураббийлар керак. Кўп нарса ёш футболчиларга эмас кучли мураббийларга боғлиқ. Кучсиз мураббийларга жавоб бериш ва кучлироғини олиб келиш керак. "Бунёдкор"да ишлаганимизда шундай қилгандик.
- 6 нафар ёрдамчи мураббий керак дедингиз. Улар маҳаллий мураббийларми?
- Улардан икки нафари мен билан 2 йил бирга ишлаган. Уларга нимадир ўргатишим шарт эмас. Ҳозирги штабда ҳам яхши мураббийлар бор, аммо янги жамоа қурмоқчи эканмиз ёрдамчиларим мен хоҳлаётган нарсани сўзсиз тушуниши керак. Наманганда U-19, U-21 жамоаларига ҳам урғу қаратиш шарт. Ҳозир бу ерда фақат асосий жамоа бор ва бўлди. Қолган жамоалар ўзи билганича ишламоқда.
Comments
Kuchli murabbiy emas