Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик” News

Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда мухлислардан узр сўраймиз. Иккинчи бўлимда муносиб футбол ўйнай олмадик. Олдимизда финал учрашуви кутиб турибди, шу ҳақида жиддий ўйлаяпмиз. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик, бу жуда ёмон. 

- Бугун “Навбаҳор”да ўйинни қутқариб қолиш учун имконият етарли эдими?

- Имконият ҳар доим бўлади. Лекин ўз дарвозангиздан 2-3 та тўп олиб чиққанингиздан сўнг бу қийинлашади, имконсиздек кўринади. Бунақа ҳолатда имконият деярли йўққа чиқади. Биринчи бўлимда кураш кечаётганди, иккинчи бўлимда вазият жуда ўзгариб кетди. Иккинчи тўпни жуда оддий вазиятда ўзгариб юбордик. Масалан, “Насаф” билан ўйинда гарчи мағлуб бўлган бўлсак ҳам, охиригача курашгандик. 

- Иккинчи бўлимда захираларни амалга оширдингиз. Иккита ҳужумчи билан ўйнаш, ёшларни майдонга тушириш тўғри бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бу ерда муаммо иккита ҳужумчида эмас. Бири ҳужумчи ортида ўйнаб майдон марказидаги курашга ёрдам бериш керак эди. Никабадзе бош билан яхши ўйнайди, жарима майдони ичида хавфли. Иминжонов ёшлар лигасида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этаяпти.

- Кубок финали ҳақида фикрингиз қандай? Мухлислар барибир жамоа ғалабасига ишонч билдиришаяпти…

- Мухлислардан миннатдормиз. Яна бир бор узр сўрайман. Финал ўйинида бор имкониятларимизни ишга соламиз. Ҳозир фақат шу ҳақида ўйлаяпмиз. Бошқача йўлимиз йўқ. Бизда жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаш учун яхши имконият мавжуд ва бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика