Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Сергей Лушан: «Про лигадаги танаффус фойдамизга ишлади» News

Сергей Лушан: «Про лигадаги танаффус фойдамизга ишлади»

Про лига 3-тури доирасидаги «Динамо» - «Хоразм» (3:1) ўртасидаги учрашувдан кейин Самарқанд клуби бош мураббийи Сергей Лушан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Хоразм»га қарши ўйин осон кечмаслигини билардик, аммо бу даража оғир бўлишини кутмагандик. Жамоамизга ҳали ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Биз таклиф этган футболчилар атрофларида қандай жамоадошлари борлигини тобора тушуниб боришмоқда. 6 нафар футболчи таркибга келиб қўшилганига ҳали икки ҳафта ҳам бўлгани йўқ, улар билан машғулот жараёнида ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинни ташкил этиш бўйича баъзи камчиликларимиз кўзга ташланмоқда, аммо жамоамнинг ўйиннинг охиригача қўлни туширмай курашгани менга ёқди. Ҳеч ким ўз чиғида қотиб қолгани йўқ. Вазиятлар борасида кўп ишлашимиз керак. Биринчи бўлимдаги 3та юз фоизли вазиятларни голга айлантира олмасак, кейинчалик бизда муаммо бўлиши мумкин. Очиғини айтсак, «Хоразм» жамоасига қарши уларнинг ўйинини ўрганмай тайёргарлик кўргандик. Энг асосийси янги жамоамиз билан илк ўйинимизда ғалаба қозонганимиздир.

- Янгиланган «Динамо» яхши ўйин билан дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса-да, ўйин тугагани ҳамоноқ яна машғулот ўтказилаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги бир ярим ой ичида биз жамоа яратиш устида иш бошлаб, ҳали охиригача шакллантира олмадик. Футболчилар бир-бирини охиригача тушуна олишаётгани йўқ. Шунга қарамай, улар асосий кўрсатма ва талабларимизни бажара олишмоқда. Бугун ҳам оддий вазиятдаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Шундай хатоларни машғулотлар орқали йўқота олсак, олдимиздаги вазифани уддалаш имконияти бўлади. Бизда ишлов бериш учун материал бор, бу жамоа. Умид қиламанки, яна 3-4 турдан кейин биз ўйин мазмунига эга жамоа пайдо бўлади. Ҳозирги машғулотлар эса жамоа эртага бемалол дам олиши учун. Ҳар ҳолда таркиб 1,5 ойдан буён кунига икки маҳалдан дам олмай машғулот ўтказди.

- Қўл остингизда йиғилган таркибдан қанчалик қониқдингиз?

- Биз таклиф қила олмай қолган футболчилар бор, аммо шунга қарамай нолисам гуноҳ бўлади. Биз учун энг фойдали бўлгани бу – Про лига ўйинларида катта танаффус юзага келгани бўлди. Орада таркибни жамлаб, имконқадар дам олишсиз ишлашга ҳаракат қилдик. Агар танаффус бўлмай, мен «Динамо»га келганимнинг 3-кунидаёқ ўйинларимиз бошланса, нима бўлишини тасаввур қилишга ҳам қўрқаман. Чунки ўшанда жамоа таркибининг ярмини ҳаттоки фамилиясини билмасдим. Ҳозирга келиб жамоа билан имконқадар ишладик. Қўл остимда юқори савияли ўйин намойиш этишга қодир бўлган яхши футболчилар жамланган. Айни дамда бизга натижа керак. Ҳозирча натижадан келиб чиқиб, ўйин кўрсатамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика