Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  6 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди" News

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"

Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Футболда ким кўп гол урган бўлса, ўша ғалабага эришади. Ўйин менга ёқди, футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Менимча ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. Эҳтимол дуранг натижа адолатли бўларди, аммо биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Рақибда ҳам иккита имконият бор, аммо улар ундан гол ура олишмади. Бу — футбол.



— ФИФАнинг таъқиқи сизларга қандай таъсир қилди?

— Ички гапларни айтмайман. Бизнинг жамоамиз мутлақ янги. Ўтган йил таркибдан фақат икки киши бор. Ўзбекистондаги барча ўз таркибини сақлаб қолди, аммо бизда вазият бошқача. Имкониятимиздан келиб чиқиб сифатли ўйинчиларни олдик. Қаердадир ўхшамоқда, қаердадир эса йўқ. Мудофаа ва ҳужумда муаммоларимиз бор. Ишлашда давом этамиз.

— Алишер Одилов ва Руслан Жиянов захирадан ўйинга қўшилди. Бу тактик қарормиди ёки улар 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмиди?

— Бу кўпроқ тактик қарор эди. Уларга сўнгги 30 дақиқада ўйинни кучайтириш кераклигини айтдим. Ўтган ўйинда босим қила олмадик. Бу ўйинда эса биринчи бўлимда мудофаадан ўйнадик, иккинчи бўлимда эса ёш ва тезкор ўйинчиларни туширдик. Доим ҳам бундай тактика қиламиз дея олмайман, аммо бугун ушбу режамиз амалга ошди.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика