Latest news

17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Сергей Лушан: "Ўйин дурангга мос тарзда кечди" News

Сергей Лушан: "Ўйин дурангга мос тарзда кечди"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.

"Ўйин дурангга мос кечди. Бизга ҳозирча тажриба етишмаётгани панд бермоқда. Рақиб бизни ягона хатомизни ўзидаёқ жазолади. "Локомотив" жуда катта тажрибага эга жамоа. Уларнинг деярли барча футболчилари терма жамоа аъзолари саналишади. Биз ўйин аввалидан иккинчи рақам остида ҳаракат қилишни режалаштиргандик. "Локомотив" ҳужумкор футбол ўйнашда мамлакатимиздаги энг кучли жамоа десам ҳам муболаға бўлмайди. Шу боис рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик. Агарда голдан сўнг очиқ футбол ўйнаб, олдинга ўтганимизда улар янада кўпроқ гол киритишлари мумкин эди. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Сато бир вазиятда рақибни кечирди. Умуман "Локомотив" футболчилари яхши ўйнашди ва ғалаба қозонишди. Бу билан уларни табриклайман. Ҳа бугун мени хатоим туфайли мағлубиятга учради. Мен ўзимни идеал мураббий деб ҳисобламайман. Менинг ҳам камчиликларим ҳали етарлича. Жамоа ютқазганида ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Виктор Карпенкони нега майдонга туширдим? Унинг катта тажрибасига таянган ҳолда Карпенкони майдонга туширгандим. Айнан унинг тажрибаси туфайли ушбу ўзгаришни амалга оширдим. "Локомотив" бугун бизга ўз ўйинимизни қилишга йўл қўймади", - дейди Сергей Лушан.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика