Latest news

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  1 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   3 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз" News

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз"

"Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
- “Обод”га қарши ўтган йили ҳам қийин учрашув ўтказгандик. Бу йил ҳам шундай бўлишини тахмин қилгандик. Жавоб учрашуви ҳам оғир кечиши аниқ. Ҳисоб бизни қониқтирмади. Айрим ўйинчилар ўзларининг савиясидан паст даражада ҳаракат қилишди. Уларга имкон бергандик, шундай ўйнашди. Акбар Тўраев анчадан бери майдонга тушмаганди, лекин голда айблай олмайман. Дарвозабонларда бундай нохуш учрашувлар учраб туради.

- Жавоб учрашувида 0:0 ҳисобидаги дуранг сизни қониқтирадими?
- Кейинги босқичга чиқишга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳисоб мени қониқтиради.

- Сергей Иванович, сиз ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади дейсиз? Ўша яхши кунлар қачон келади? Ўтган йили клуб мавсумни 4-ўринда якунлади.
- Бу саволни ноябрь ойида берганингизда бошқача жавоб берган бўлардим. Ўтган йилги натижамиз сизни қониқтирмадими? Жамоанинг 90 фоиз таркиби янгиланган бўлса, қандай қилиб чемпион бўлиш мумкин? Бутун дунёда бундай клуб бормикан? Тушунаман, сиз ҳам клуб учун қайғуряпсиз. Аммо тушунинг, мен ҳам яхши футболчиларим бўлишини хоҳлайман. Бунинг учун ишлаяпмиз. Эътибор беринг, қисқа вақт ичида академиямиз тарбияланувчилари миллий терма жамоада ўйнайдиган даражада чиқишди. Вақти келади, “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам мен айтгандек даражага чиқади. Бу кунларни сиз ҳам, биз ҳам кўрамиз. Йигирма тўрт соат клубнинг ривожланиши учун ишлаяпмиз.

- Сизнинг фалсафангиз қандай?
- Менинг режам ва фалсафам ҳеч қачон ўзгармайди. Прессингга асосланган ҳужумкор ўйин кўрсатишни истайман. Чунки шу орқали ғалаба қозонилади. Тез орада шундай ҳам бўлади. Бугун ҳам кўрдингиз прессинг қўллаганимизда рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Агар шогирдларим ўша вазиятларни голга айлантирганида ва бугун ҳисоб бошқача бўлганида бундай савол бермаган бўлардингиз. Биз ўзимиз хоҳлаган футбол сари қадам ташлаяпмиз. Бироқ нимадир бизга тўсқинлик қиляпти. Аммо буни гапириб, айб излашни хоҳламайман. Жамоага нима бўлаётганини биламан. Ўша камчиликларни бартараф қилиш йўлида ишлаймиз.

- Достон Ҳамдамовнинг бугунги ҳолати қандай?
- У жароҳатини даволатмоқда.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика