Latest news

14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  1 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   13 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик" News

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
"Ниҳоят ғалаба қозона олдик. Бундан ҳам яхши ўйинларимиз бўлганди. Бугун ўйинимиз яхши чиқди. Натижа ҳам келди. Катта байрам, Шомуродов бугун гол урди, ниҳоят. Бугун яхши ўйин бўлди, мухлислар бизни қўллаб туришди", - дейди Лушан.

"Бу ғалабани уч йил кутгандик. Бу мавсумда ОЧЛдаги ўз майдонимиздаги охирги баҳс эди. Ғалаба қозонмасак бўлмасди", - дейди Шомуродов.

- Жамоада босим бўлмагани сизларга ёрдам бердими?
Элдор Шомуродов:
- Таркибимизда ёшлар кўп. Босим бўлмагани албатта бизга қўл келди.

- Ўйиндан олдин мураббий қандай кўрсатма берди?
Элдор Шомуродов:
- Ҳар бир ўйиндан олдин бўлгани каби тушиб ўз имкониятларимизни намойиш этишни айтди. Халқимиз, мухлислар учун ғалаба қозонишимиз керак эди.

- Сизни амакаингиз ҳам футбол ўйнаган. Улардан маслаҳат олиб турасизми? 

Элдор Шомуродов:
- Албатта улардан керакли танбеҳлар ва маслаҳатларни олиб тураман.

- Сиз кўп бор айтгансиз, 26 ёшгача бўлган ўйинчи футболчи эмас деб. Бундан ёш футболчилар хафа бўлишмайдими? Ёки бу сизнинг тактикангизми?
- Йўқ. Мени кимдир яхши кўриши керак эмас. Мен бу ерга ишлаш учун келганман. Ёш футболчилар 26 ёшдан кейин футболчига айланишлари бу факт, буни мен ўйлаб топмаганман. Агар 22 ёшли ўйинчи бўлди мен футболчи бўлдим деб тўхтаб қолса у кейинчалик йўқ бўлиб кетади. Бундай мисоллар жуда кўп.

- Рақиб мураббийи сизнинг жамоа урган голни кутилмаган деб атади...
- Ҳамма голлар кутилмаган бўлади (кулади). Ҳеч қачон бизга ҳам кутилган гол урилмаган.

- Отабек Шукуров ҳимояда мажбуран ўйнаяптими?
- Ҳа. Ҳимояда футболчиларимиз кам. Мичич ҳозир ўзидан кутилган ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳозирча Шукуров ва Ашурматов тандеми ёмон кўринмаяпти. Мирабдуллаев қайтишини кутаяпмиз. Унинг юраги билан муаммо бўлди. Энди жароҳат олди. У Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика