Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   36 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз" News

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз"

Олий лиганинг 21-турида "Бунёдкор" жамоаси "Обод"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.

"Ғалаба қозондик, мен учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйиндан тўлиқ завқ олмаган бўлсакда, муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Лушан.

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаганингиз сабаби?

- Сўнгги дақиқагача ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак. Тезкор голдан кейин ўйинни қўйиб юбориш бўляпти. Бунда бизни ҳам айбимиз бор, балки футболчиларни психологик жиҳатдан тайёрлай олмаётгандирмиз.

- Сиз учун аутсайдерга қарши жамоани тайёрлаш қанчалик қийин?
- "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Йўқотган очколаримизни кўрсангиз ўртамиёна клублар.

- Ҳамдамовни ўйини чиқмади!?

- У сўнгги икки ярим ҳафтани МТЖ ихтиёрида ўтказди. Афсуски, майдонга тушмаганлиги панд берди. Лекин тўғри айтасиз, ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйгандек.

- Аҳмадалиев ва Қодирқуловни бу йил ижарадан қайтариб олдингизлар, аммо уларни бу йил асосий таркибда кўрмаяпмиз?

- Аҳмадалиев Шораҳмедовнинг ўринбосари. Ҳозир Акмал яхши формада. Бундай пайтда уни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Ундан ташқари, ўринбосарлар сафида бизда ҳозир Карпенко ва Каримов ўйновчи мураббий сифатида тўп тепяптилар. Буни уларга фойдаси катта.

- Сизлар фақат "Нефтчи"га мағлубиятга учрадингизлар. "Нефтчи" эса сўнгги турларда кўплаб очколарни йўқотяпти. Шу ҳақда ўйлайсизми?
- Йўқ. Ютқаздик, ютқаздик. Ўтди кетди. Олдимизда муҳим ўйинлар бор. Кубок бор. Шу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун "Обод" билан ўйинни унутамиз ва "Пахтакор"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика