Latest news

02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  0 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23

Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади" News

Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан "Динамо" (0:0)га қарши Суперлига 1-тур доирасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

— Баҳс кескин курашлар остида ўтди, ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Айниқса "Динамо"нинг пенальти ура олмаганини ҳисобга олсак, бугунги дурангни қониқарли деса бўлади.

— "Динамо" бугун "Навбаҳор"дан яхшироқ кўринди. Умуман ёшларга кўпроқ урғу қаратасизми? Масалан, 15-рақамли Жавоҳир Абдужабборов ўйинда бироз йўқолиб қолди.

— Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади. Мухлислар билан ҳам учрашувда айтганимдек, таркиб бутунлай янгиланди. Масалан, бугун ўтган йилги таркибда фақатгина Мирсаидов ва Жиянов ўйнашди. Улар ўтган йили асосий таркиб футболчилари эмасди, бу йилдан эса етакчиларга айланишди. Бугун ўйинчилар кўрсатган нарса ақлбовар қилмас кўрсаткичдир. Ўйинга 2 соат қолганда икки ўйинчимиз майдонга тушиши мумкин эмаслигини айтишди. Буни бошқача қилиб тушунтира олмайман, фақат сўкиш орқали тушунтиришим мумкин. Ўтган йили "Нефтчи"га қарши ўйинда ҳам шундай воқеа рўй берганди. Аммо, уларнинг ўрнига майдонга тушганлар ажойиб ҳаракат қилишди.

— Жарима зарбасини Иминжонов ижро этиши кераклигини айтдингиз. Кўрдикки, унда ажойиб зарба бор экан. Бундай кейин ҳам стандарт вазиятлар Иминжоновга берилиши мумкинми?

— Ҳамма футболчиларнинг ўзига хос жиҳати бор. Кейинги ўйинларда Иминжоновнинг нуқтаси бўлса, у тепиши мумкин. Аммо, бизда стандарт вазиятдан ажойиб тепа оладиган олти ўйинчи бор.



— Ўтган йили жамоада 80% маҳаллий ўйинчилар бўлиши керак дейилганди. Аммо, бошқа вилоятлардан ҳам ўйинчилар олиб келинди. Режа ўзгариши нима билан боғлиқ?

— Таркибдаги 30 ўйинчидан 16 нафари Наманган футболи тарбияланувчиларидир. Бунақаси Суперлиганинг бошқа клубида бўлмаса керак.

— Биринчи бўлимда олдинги чизиқда Педро ўйнади, иккинчи бўлимда эса Убайдуллаев ва Ўринбоев майдонга тушди. Легионер ўйинчини алмаштириш сабаби нимада?

— Алмаштиришлар ўйин боришига қараб қилинади. "Динамо"нинг марказий чизиғи кучли эди, шу сабаб ўзгаришлар қилдик. Ҳужумга келсак, қанотлардан олдинга ўтишга уриндик. Бизда бугун позицион ҳужумлар бўлмади. Педронинг алмаштирилиши? У 5 кун олдин келди. Унинг сифатли ўйинчи эканлигини биламиз. Бу ердаги футболни ҳис қилиши учун бирдан асосий таркибда туширдик. У айниқса иккинчи қаватда жуда кучли ўйин намойиш этади.

— Жамоага бу мавсум қандай вазифа қўйилган?

— Жамоага қўйиладиган мақсад ўзгармайди — биринчи ўрин.

— ПФЛнинг тақиқи ҳақида нима дея оласиз?

— Бу савол менга таалуқли эмас. Бунга жавоб берадиган инсонлар бор. Раҳбарият буни ҳал этиши барча ишни қилмоқда, бу деярли ҳамма жойда кузатиладиган ҳолат.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика