Latest news

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  29 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  4 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Сергей Лушан: «Динамо»да Месси ёки Роналду каби юлдузлар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор» News

Сергей Лушан: «Динамо»да Месси ёки Роналду каби юлдузлар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

Про лига 4-тури доирасидаги «Динамо» - «Зомин» (3:0) ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Зомин» жамоасига қарши ўйинда учта вазиятдан гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, айтишим керакки бу осон ғалаба бўлгани йўқ. Рақиб жамоа тартибли ва паслар орқали яхши ўйин намойиш этди. «Хоразм»га қарши ўйиндан кўра бу баҳсда қийинроқ бўлди. Рақибимиз таркиби бизни жамоамиздек яқинда эмас, анчадан буён бирга тўп суриб келмоқда. Шу боис улар бир-бирини яхшироқ тушунади. Фикримча, йирик ҳисоб ўйинни қандай кечганлигига мос эмас. Қийин ғалабага эришдик. Биз айрим жойларда хато қилдик, вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз керак.

- Яъни, натижадан қониқдингиз, жамоа ўйинидан эмас, шундайми?
- Ўйинни кўраяпсиз, биз вазиятлардан фойдалана олиш бўйича яхшироқ натижа қайд этишимиз керак. Ҳали яхлит жамоага айланмадик. Жамоавий ўйинимизни қуриш билан бандмиз. Йигитлар ўзаро тушуниш кучайиши керак.

- Ўтган ғалабали ўйин билан таққослаганда таркибда катта ўзгаришлар юзага келди. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоамиз таркиби биз мураббийлар штаби учун ҳали янги. Уларнинг ўйини билан яхшироқ таниша бошлаяпмиз. Шу боис янги жамоада яхлит таркибни ҳосил қилиш учун ҳам вақт керак бўлади. Биласизми, чемпионатимизда ҳар 3-4 кундаги тур ўйинларига бирорта ҳам жамоа битта таркибни тушира олмайди. Чунки битта таркиб 4 кун ичидаги иккита ўйинга бир хил жисмоний тайёргарлик талабига жавоб бера олмайди. Шу сабаб таркибда ўзгаришлар қилиб турамиз. Айниқса ҳужумкор чизиқларда.

Бугун чап қанот ҳимоячимиз Аваз Агалиев жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади. Унинг ўрнига майдонга тушган Ҳамидов яхши ўйин намойиш этди. У майдондаги энг яхшилардан бири бўлди. Энди Агалиев яна сафга қайтиши учун рақобат қилиш керак бўлади. Мени хурсанд қиладигани жамоамизда ҳар бир чизиқ учун тенг кучли икки нафардан футболчилар бор. Кимдир жароҳат олса, унинг ўрнига бошқа ўйинчини тушира оламан. Айнан ҳар бир чизиқда икки нафардан рақобатчи борлиги жиҳатидан кўнглим тўқ. Тўғри бизда Месси ёки Роналду каби юлдуз футболчилар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор.

Дамир Темировнинг жароҳати эртага ўтказиладиган УЗИдан кейин маълум бўлади. Умид қиламанки, Дамир энг кўпи 10 кунда сафимизга қайтиши керак. Таркибда энг яхшилигини исботласа яна асосий таркибга қайтади.

Яна бир ярим ҳимоячимиз Шоҳрух Абдураҳмоновнинг йўқлиги сабаби, у Ўзбекистон ёшлар жамоасидан чақирув олган. Терма жамоа мураббийлари билан келишувга кўра, Абдураҳмоновни ўйинимизга қўйиб юборишлари керак эди. Аммо таркибда футболчилар танлови катта эмаслиги учун, у яна термада қолди. Кейинги ўйинимизгача Шохруҳ сафимизга қайтади. Бир кун дам олиб, душанба кунги «Оқтепа» билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика