Latest news

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  2 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  25 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Сергей Лушан: "Бугунги натижадан фожеа ясамайман" News

Сергей Лушан: "Бугунги натижадан фожеа ясамайман"

"Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" устози қатнашди.
- Ўйин иккала жамоада ҳам ўхшади, деб ўйлайман. Чунки чиройли ва томошабоп баҳс гувоҳига айландик. Мухлислар ҳам сифатли учрашувни кузатишди деб ўйлайман. "Қизилқум" - яхши ижрочилардан ташкил топган жамоа. Ўйиндан қониқдим, аммо натижадан эмас. Чемпионликни кўзлаган жамоа бундан ҳам кучлроқ ўйин кўрсатиши керак. Мен бугунги натижадан фожеа ясамайман. Ҳали олдинда яна ўйинлар бор. Ўйлайманки, курашишга ҳали имкониятларимиз бор. Бир нарсани тушуниш керак. Ҳозирги кунда бизда ҳар уч кунда ўйин бор. Бундай тиғиз графикда юқори савияда ўйин кўрсатиш жуда мушкул.  Алемпиевичда кичик жароҳат бор. Шу боис уни хизматларидан бугун фойдалана олмадик, - дейди Сергей Иванович.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика