Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  89 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Сергей Лушан: “Ал Айн” сафида ўзга сайёралик ўйнайди” News

Сергей Лушан: “Ал Айн” сафида ўзга сайёралик ўйнайди”

"Бунёдкор" ҳамда "Ал-Айн" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин мезбон жамоа мураббий Сергей Лушан ҳамда футболчи Достон Ҳамдамов иштирокида ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

“Эртага жуда жиддий жамоа рақиблик қилади. 3 йил ичида бунчалик кучли жамоага қарши ўйнамаганмиз. Фикримча “Ал Айн” мусобақа фаворитларидан бири”, - дейди Сергей Лушан. 

“Жуда қийин ўйин бўлади. Гуруҳимиз фаворитига қарши ўйнаймиз. Ўзбекистонга ва “Бунёдкор”га ғалаба келтиришга уринамиз”, - дейди Достонбек Ҳамдамов. 

- Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдингизми?

- Албатта клуб матбуот хизмати сайъ ҳаракати туфайли бунга эришдик. Бу жамоани анчадан буён кузатиб келаман. Умар Абдулраҳмонни “ўзга сайёралик” десак ҳам бўлади. 

- Жамоа мухлисларини бир нарса ташвишга солмоқда. “Бунёдкор” мавсумни яхши бошлайди, кейин пасайиш кузатилади. Бу йил шундай бўлмаслигига ваъда бера оласизми? 

- Мақсадимиз ёшларни табриялаш. Шу боис ОЧЛ финалига чиқишни ваъда бера олмайман. Мен ҳам йилига 8 миллион маош оладиган футболчиларни рўйхатини тузиб шуларни олиб келинглар Ўзбекистон чемпиони қиламан ва ОЧЛ финалига олиб чиқаман дейишим мумкин эди. Аммо клуб сиёсати шундай: ёшларни тарбиялаш ва терма жамоага фойда келтириш. 

- Жамоада кўплаб ёшлар бор. Аммо негадир уларни майдонда бошқарадиган тажрибали футболчи қолмагандек туюлмоқда. 

- Албатта тажрибали ва маҳоратли футболчини сафига қўшиб олишимиз мумкин эди. Аммо бунга катта пул керак. Нурилло Тўхтасинов 1997 йилда туғилган. У ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган. Ундан келажакда ажойиб футболчи етишиб чиқиши мумкин. Биз хориждан қиммат футболчиларни олиб келишни истамаймиз ва бунга уринмаймиз ҳам. 

- Бу саволни рақиб устозига ҳам бердим: Эртага ким фаворит? Ўтган йилги финалчи “Ал Айн”ми ёки ўз майдонида ўйнайдиган “Бунёдкор”ми?

- Сиз нима деб ўйлайсиз? Ҳа мен реалистман. Эртага бизга қарши жуда кучли жамоа ўйнайди. Агар йигитларим барча кўрсатмаларни бажаришса ғалаба қозонамиз. Ғалаба қозонсак бундан албатта хурсанд бўламиз. 


- Гадоев “Бухоро”га кетди, Ҳамдамов ва Шомуродов бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Агар булар кетишса гуруҳдан чиқсангиз янги футболчиларни оласизми?

- Футболда ўзгартириб бўлмайдиган футболчилар йўқ. Шу боис ҳар қандай вазиятга тайёр турамиз. Агар ёшлар хорижга йўл олишса уларга омад тилаймиз ва ишлашда давом этамиз.

- Ёшларни майдонга тушираяпсиз. Аммо “Ал Аҳли” билан ўйинда айнан ёшларнинг хатоси туфайли ютқаздинглар. Улар билан гаплашиб олдингизми?

- Албатта доим гаплашамиз. Аммо футбол шундай нарса хато қилсангиз ютқазасан. Ўз футболчиларимга ишонишда давом этаман. 

- Жамоадаги ички муҳит қандай ҳолатда? 

Достонбек Ҳамдамов: - Муҳит аъло даражада. Эртага ютишга уринамиз. Жамоада икки футболчи ўйнамайди балки 11 нафар футболчи ҳаракат қилади. Мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика