Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  7 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Сергей Ковшов: “Йигитларга раҳмат айтаман” News

Сергей Ковшов: “Йигитларга раҳмат айтаман”

“Андижон” – “Металлург” (1:0) ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Сергей Ковшов иштирок этди.

- Ўйин биз учун ижобий яунланди. Керакли уч очкони қўлга киритдик. Йигитлар вазиятни яхши тушуниб турганди. Шунинг учун улар охиригача курашди. Албатта улардан бунинг учун жуда миннатдорман – дея гап бошлади Сергей Геннадевич.

- Бугун ўзгаришлар ҳам ўзини оқлади. Айниқса Шукур Жумабоев захирадан тушиб, имкониятдан унумли фойдаланди ва гол урди. Балки ўйин борасида камчиликлар бўлгандир. Лекин асосийси биз керакли натижани қўлга киритдик. Олдинда бизни янада қийин ўйин кутиб турибди. Фарғонада ҳам осон бўлмаслиги турган гап. “Нефтчи”да икки йил ишладим ва бу жамоани яхши биламан. Чемпионат тугашига яна 5та тур ўйини қолди. Албатта қолган баҳсларда ҳам имкон қадар кўпроқ очко жамғариб, олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Абдуллоҳ Олимовнинг алмаштирилиши нима блан боғлиқ?
- Олимов иқтидорли футболчи. Биласизми у яқинда ОТЖ йиғинида бўлиб қайтди. У ерда жароҳат орттириб олганди. Бугун ҳам ўша жарохат билан ўйнади. Шу боис иккинчи бўлим ўрталарига келиб эса уни алмаштиришга қарор қилдик – дейди Ковшов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика