Сергей Ковшов — “Сурхон” жамоаси бош мураббийи
20 apr 2017 13:38
News
Сергей Ковшов — “Сурхон” жамоаси бош мураббийи
Куни кеча Сурхондарё вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят бош жамоаси — “Сурхон”нинг Ўзбекистон кубоги ва биринчи лига дастлабки турларида намойиш этган ўйинлари танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди.
“Сурхон” футбол клуби бош мураббийи Обид Худоёров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Шунингдек, менежер Хайрулла Нуруллаев, мураббий Вали Келдиев жамоани тарк этди.
Бундан кейин термизликлар таниқли мутахассис Сергей Ковшов бош мураббийлигида майдонга тушади. Унга нафақат маҳаллий, балки мамлакатимиз футбол мухлисларига яхши таниш собиқ футболчи Бахтиёр Бозоров ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments