Latest news

01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  1 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  1 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" – "Боруссия Д". Таркиблар аниқ!  116 23:07ЕЧЛ. ПСЖ – "Астон Вилла". Таркиблар аниқ!  26 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Сергей Ковшов: "Албатта, меҳмонда очко олиш яхши" News

Сергей Ковшов: "Албатта, меҳмонда очко олиш яхши"

“Шўртан” ва “Андижон” жамоалари (0:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар устози Сергей Ковшов қатнашди.

- Ўйин яхши ўтди. Бугун иккала жамоада ҳам гол уриш учун вазиятлар бўлди. Мусобақа жадвалидаги ҳолатимиз қийин бўлгани боис бугунги баҳсда бизга очко жуда зарур эди. Шунинг учун йигитлар майдонда борларини бериб ўйнашди. Албатта, меҳмонда очко олиш яхши. Шу боис натижа биз учун ёмон бўлмади. Тўғри, ўйин сифатида у қадар юқори бўлмагандир, лекин ўйин курашларга бой бўлди. Мана шундай курашда очко олишни уддаладик. Бундан хурсандмиз албатта. Учрашув охирида гол уриб ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. 

- Майдонда энг яхши ўйинчи сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?
- Албатта, бу борада дарвозабонимиз Геннадий Мошнягани айтсам хато бўлмаса керак. У бугун ҳам бир қатор вазиятларда голлардан қутқарди. Аввалги турда “Қизилқум” билан бўлганда ўйинда ҳам Мошняга ўзини кўрсатганди. Аммо майдонда биргина Мошняга ўйнагани йўқ ва бутун жамоа бугун яхши ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳамма йигитларга раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика