Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Сергей Арсланов: "Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик" News

Сергей Арсланов: "Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги "Насаф" – "Сурхон" учрашувидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Биринчи навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Битта тўп фарқи билан мағлуб бўлдик. Ўйин курашларга бой бўлди. Афсуски, ягона пенальти ўйин натижасини ҳал қилди. Ҳар доимги ўйин услубимизни бугун ҳам кўрсата олдик. Бу кубок ўйини. Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Шамил Гасанов ҳам жароҳатдан кейин бугун биринчи марта майдонга тушди. Дарвозабонимиз Азизхон Исаков ҳам жароҳатидан тикланиб, расмий учрашувда майдонга тушди. Бугунги ўйинимиз яхши бўлди, боғламлар ҳам яхши ишлади. Бироқ, натижа қониқарли бўлмади.

-  Асилбек Жумаев нега ўзгартирдингиз?

- Жумаев келажаги бор, иқтидорли ўйинчи. Ўзгартиришга келсак, чемпионат ўйинларига қадар тикланиш учун жуда кам вақт бор. Бизда тикланиш учун уч кун вақт бор, бундан ташқари бизни узоқ йўл кутиб турибди. Шу сабаб ҳам уни бироз асрашни мақсад қилдик. 

- "Сурхон" жамоаси олдига ушбу мавсум қандай мақсад қўйилган?

- Кўп бериладиган савол. Мақсадларимиз анча юқори. Жамоамиз ёш, амбицияларга эга. Биз ҳам мураббий сифатида энг юқори мақсадларни кўзлаяпмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика