Latest news

11:42"Насаф"да нима гаплар?  0 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик" News

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик"

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 6-тур баҳсидан (0:0) сўнг "Сурхон" устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Дуранг - иккала жамоа учун адолатли натижа. Афсуски, урган голимиз ҳисобга олинмади. Тўқнашувлар, иккинчи қаватдаги курашлар кўп бўлди. Бу ҳар бир жамоа 3 очко учун курашганини англатади. Ишлашда давом этамиз.

- Иккинчи бўлимда узоқ масофадан зарбалар бериш ҳақида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳа, биз рақибдан келиб чиқиб ўйнадик. "Қизилқум" чуқур ҳимояга ётганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан зарбалар бердик. Шамол ҳам мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик. Бу ўз натижасини берди, чунки хавфли вазиятлар содир бўлди.

- На "Сурхон" ва на "Қизилқум" сифатли ўйин кўрсата олмади, балки об-ҳаво ҳалал бергандир?

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан, аммо об-ҳаво яхши эди. Футболдан кўра курашлар кўп бўлди. Асосан иккинчи қаватда.

- "Сурхон" жамоасининг Суперлигадаги мақсади нима? Мавсум кутганингиздек ўтяптими?

- Мавсумдаги натижалардан ҳайрон бўлганим йўқ, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Биз кутилганидан юқоридагилимиз меҳнатимиз самараси. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

- Чориев нега майдонга тушмаяпти?

- Ёшларнинг ўйини барқарор бўлмайди, ҳозир эса унда бироз пасайиш бор. Шу сабабли уни асосий таркибга киритиш қийин. Йигитча маҳаллий футболчилардан, қанча кўп шундай ёшлар ўсса, мамлакатимиз футболига шунча фойда. Ҳаммаси унинг қўлида. Ҳаммага имконият беришга тайёрмиз.

- "Сурхон" меҳмондаги ўйинларга 3-4 кун олдин келмоқда. Бу маҳаллий об-ҳавога кўникиш учунми?

- Сабаблари кўп. "Насаф" билан ўйиндан сўнг тикланиш уйга қайтиб, Навоийга келиш учун кўп вақт кетар эди. Кўникиш учун ҳам вақт керак бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика