Latest news

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  2 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  2 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  32 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  3 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  32 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  6 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  24 15:50Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  4 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  27 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  27

Сергей Арсланов: "Нимелига Суперлиганинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда" News

Сергей Арсланов: "Нимелига Суперлиганинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда"

"Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашувидан (1:0) сўнг мезбонлар устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ўйин қийин ва асабий ўтди, бунинг устига баҳс якунида ўйинга 14 дақиқа қўшиб берилди. Жисмоний ва руҳий томондан кўп куч сарфладик. Агар таймлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлимда кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилиб, ҳимояга кўпроқ эътибор бердик, иккинчи таймда эса рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйин нега қийин ўтди? Биринчидан, рақиб яхши ҳаракат қилди, иккинчидан, ўйинлар орасидаги фарқ катталиги ўз таъсирини кўрсатди" - дейди Сергей Арсланов.

- Нега Нимели ўйинга қўшилиб кета олмади?

- Биринчи бўлимда у роса қийналди. Ҳар доим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳужумчилар тўпни сақлаши, тўпга чиқиши ҳақида гапирамиз. У шундай ҳаракат қилишга уринди, аммо рақиб бунга имкон бермади. Иккинчи бўлимда эса унга вазиятлар етишмаган бўлсада, Нимели ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи вазифасини бажариб берди. Айнан у туфайли ҳимоядан чиқиб, хавфли вазиятлар ярата бошладик. Ҳа, у чарчаб қолди. Майдонга иккинчи ҳужумчи тушиши ўйинимизни кучайтира олди. Уларнинг бири тўпни сақлаган бўлса, иккинчиси рақибни алдашга ҳаракат қилди. 20 кундан сўнг расмий баҳсда майдонга тушиш нафақат футболчиларга, балки мураббийларга ҳам қийин.

- Нимелига қизиқиш катта. Айниқса "Навбаҳор"дан...

- Нимели чемпионатимизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири саналади. Топ клублар унга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Улар раҳбариятимизга мурожаат қилиб, бу борада музокара ўтказишлари мумкин.

- "Сурхон"нинг трансфер шорт листида кимлар бор?

- Ҳозир уларни саралаб, ўйинимизга мос келишини кўриб чиқяпмиз.

- "Сурхон" легионер олмоқчими ёки маҳаллий футболчи?

- Клубимиз биринчи навбатда ёшларга эътибор қаратади. Кейин эса турли ёшлардаги терма жамоа вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант - легионер. Айни дамда легионерлар бўйича барча позицияларимиз банд. Шу сабабли улар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика