Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  48 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  7 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Сергей Арсланов: "Мусобақа пешқадамига қарши бир очко ҳам яхши натижа" News

Сергей Арсланов: "Мусобақа пешқадамига қарши бир очко ҳам яхши натижа"

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Кучли жамоа билан ўйинда қимматли очколарни қўлга киритдик. Бугун ҳам икки хил тайм кўрдик. Биринчисида унчалик ҳам омадимиз келмади, деярли вазият яратмадик. Очиғи, бунга рақиб имкон бермади. Иккинчи таймда тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Кўпроқ ҳужум қилдик ва якунда дуранг ўйнадик. Бундан хурсандмиз. Кучли жамоага қарши очко ҳам натижа”, - дейди Арслонов.

“Нимелининг бугунги кундаги формаси яхши. У бугун бундай формага кирмади. Аввалги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилганди. Унинг тиришқоқлиги ва ҳужумларда чаққон ҳаракат қилиши бизга ёрдам бераяпти. Масалан, бугун ҳам биринчи таймда яримта вазиятдан фойдалана олди ва деярли ассист амалга оширди. Иккинчи таймдаги ҳаракатлари ҳам ҳар мақташ учун арзирли. Гол урди ва жамоага очко тақдим этди. Умуман, жамоадаги барча бирдек ҳаракат қилаяпти. Барча футболчиларнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор”.

“Нефтчи” таркиб ва маҳорат борасида биздан анча кучли. Ижрочилар ҳам уларда яхшироқ. Аммо, шундай жамоага қарши ўйинда бугун очко олдик. Тўпни назорат қилишда, умуман ҳеч қандай аспектда улардан қолишмадик. Балки, қаердадир яхшироқ ўйнагандирмиз”.

“Левченкони мураббий сифатида анчадан бери танийман. Қолаверса, унинг қўл остида бироз муддат ўйнаганман. У футболчи сифатида ҳам кучли ва ақли эди. Мураббий сифатида эса анча кучли мутахассис экани айтишим мумкин. Унинг жамоалари тактик жиҳатдан яхши, майдонда турли тактик схемаларни қўллайдиган ва тартибли жамоалар”.

“Бизда турли ёшда мамлакатимизда истеъдодли футболчилар этарли. Фақат уларни тўғри ва асосийси, фойдали йўналтириш муҳим. Мамлакатимизда бундай ёшлар этарли”.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика