Latest news

13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0

Сергей Арсланов: "Бундай мухлислик остида футбол ўйнашга қийналдик" News

Сергей Арсланов: "Бундай мухлислик остида футбол ўйнашга қийналдик"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасида "Андижон"га қарши баҳсдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Барчага ҳайрли кеч. Илк навбатда шуни таъкидлашим керакки, мезбон жамоа мухлислари суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб туришди, ақлбовар қилмас перфоманс яратишди. Ўз навбатида бу юқори даражадаги футбол муҳитини яратди. Бу жуда ёқимли. Аммо рақиб жамоада футбол ўйнаши учун жуда қийин бўлади. "Андижон" ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун жуда жиддий тайёрлангани ва кучга тўла эканлиги кўринди. Улар учун уч очкони қўлга киритиш мажбурият сифатида олдига қўйилгандек бўлди. Бизнинг жамоага қандай бўлди? Жуда оғир. Ростдан ҳам, Сизларнинг бундай даражадаги футбол атмосферасини ҳосил қилганингиз ва жамоанингизнинг қўллашингиз сабабли юқори даражада футбол ўйнашга қийналдик. Шу сабабли йигитларимга тан бераман. "Андижон" каби яхши ҳолатда бўлиб турган жамоага қарши 10 киши бўлиб ўйнаш, жуда катта кучни талаб қилади. Йигитлар ўзларидаги характерни, иродани намойиш қилиб беришди. Балки, бугун омадимиз келиб, бир очкони қўлга киритгандирмиз. Иккинчи даврада ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Ўйин бобида гапириш жуда қийин. Жамоалар асосан курашларда иштирок этишди, кўплаб дуэллар бўлди.

- Сильванус Нимели иккинчи бўлимда кўп югурмади. Унинг жисмоний ҳолати ёмонга ўхшади.

- Ҳар бир футболчининг бажариши керак бўлган вазифалари бор. Бунинг барчаси рақибларнинг ўйин услубидан келиб чиқилади. Биринчи бўлим жуда оғир ўтди. Ундан ташқари, футболчимизнинг қизил карточка олгани ҳам кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шу сабабли футболчиларга бошқа вазифалар юкланди. Нимели ҳам янада чуқурроқ жойлашди ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияси ўрнига якунловчи ҳужумчи ўрнига жойлашди. 10 киши бўлиб қолганимиз учун бу ҳам жуда кўп кучни оладиган иш. Шу боисдан бемалол айтишим мумкинки, Сильванус бугун ўз олдига қўйилган барча вазифаларини тўлақонли бажарди.

- Жамоанинг бош мураббийи Сиз. Аммо ўйинга жамоани Сергей Токов тайёрлайди. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Агар эътибор берган бўлсангиз, майдон четида мен ҳам, Сергей Токов ҳам, Рустам Қурбонбоев ҳам кўрсатмалар бериб турди. Бизда барча жамоа учун қайғуради. У бош мураббий, фақат у гапириши керак, бошқалар жим ўтириши керак дейилмайди. Бизда техник ҳудудда бўлиб турган барчада футболчиларга кўрсатмалар бериб туриш ваколати бор. Шу сабабли, ҳаттоки, дарвозабонлар мураббийи ҳам туриб, футболчиларга бақириб, кўрсатмалар бериб турди. 

- Натижадан мамнунмисиз?

- Бундай мухлислик, 10 киши бўлиб ўйнаганимизни ҳисобга олсак, натижадан мамнунман. Йигитларнинг характерини намойиш қилганидан эса хурсанд бўлдим. Бу эса энг асосийси.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика