Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Сергей Шевченко “Андижон”ни тарк этди News

Сергей Шевченко “Андижон”ни тарк этди

Ёзги давралар оралиғида улкан ниятлар билан “Андижон”га ташриф буюрган мураббийнинг сафари тез қариди.
Олинган маълумотларга кўра, Сергей Шевченко бугун юртига қайтиб кетди. Бунга сабаб сифатида жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгармагани айтилмоқда. Клубнинг ижрочи раҳбарлари билан фикрлари бир жойдан чиқмаган мураббийнинг режаси ҳам табиийки амалга ошмади. Мухлислар Сергей Яковлевични жамоада қолишини қанчалик истамасин, мураббий ватанига қайтишга қарор қилди. Чунки унинг клуб спорт директори Александр Шапран билан чиқиша олмаган. Афтидан Шапран “Андижон”га бошқа мураббийни олиб келиш ниятида.

Айтиш мумкинки, Шевченко айрим сабабларга кўра, расман “Андижон” мураббийи сифатида бўлмасада, машғулотларни ўзи ўтказиб, селекция ишларини ҳам унинг ўзи олиб борганди. Ўйин пайтида эса мураббийлар штабидан ўрин олмай келаётган мураббий қисқа фурсат ичида “Андижон” билан хайрлашадиган бўлди. Албатта бундай бўлишини Шевченконинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак.

Дарвоқе, Шевченконинг яқин ёрдамчиси Борис Белошапка ҳам “Андижон”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида фаолият юритиб келаётганди. Маълум бўлишича, ушбу мутахассис ҳам юртига қайтиб кетган.

Ёзда клуб раҳбариятида иш бошлаши кутилган Мўминжон Мақсудов ва Рустам Абдиевга ҳамон жамоада иш бошлаши учун буйруқ чиқмаган. Бу эса жамоани бошсиз чавондозга ўхшатиб юбормоқда. Ўзининг 50 йиллик юбилей тўйида яна биринчи лигага тушиб кетиш ҳавфи остида турган “Андижон”да парокандалик юз берган деса ҳам бўлади. Афтидан жамоа олдинги йўл қўйилган хатолардан керакли хулосалар чиқариб олмаган кўринади. Кўрамиз, вазият қандай тус оларкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика