Latest news

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

Сергей Лушан: "Ҳеч бир футболчига эътрозим йўқ" News

Сергей Лушан: "Ҳеч бир футболчига эътрозим йўқ"

"Бунёдкор" - "Персеполис" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан иштирок этди.
"0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Рақиб биз билан тенг эди. Кеча айтгандим, бундай жамоага қарши ўйнамаганмиз. Ҳимояда жуда яхши ўйнади. Вазиятлар яратдик ва гол ура олмадик. Ўзимиз эса ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. ОЧЛда бундай хатолар жуда қимматга тушади", - дейди Сергей Лушан.

- Ҳаммаси яхши кетаётганди. Ҳужумда тезкорлик билан ҳаракат қилинмади.

- Биласизми умуман керак бўлмаган пенальти керак эмасди. Йигитлар сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ўтишди. Биз ғалаба қозонишга уриндик. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Гол ура олмаганимиз муаммоимиз. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

- Элдор Шомуродов ҳақида нима дея оласиз? У қанчалик сизнинг кўрсатмаларингизни бажара олди.
- Шомуродов 90 фоизга барча ишни тўғри қилди. Воҳид Шодиев бутун 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасди, шу боис уни захирадан майдонга туширди.

- Нима учун Сардор Рашидов иккинчи қаватдаги курашларда иштирок этмайди?

- Биз уни машғулотларда уришамиз. Аммо жазолай олмаймиз. Унинг кучи тезкорликда. Менга барча жабҳада кучли бўлган футболчини кўрсатинглар. Бундай ўйинчи йўқ.

- Шомуродов 90 фоизга кўрсатмангизни бажарди дедингиз. У 90 фоизда тўпни йўқотди. Сиз бундай кўрсатма бермагандирсиз?

- У 4 марта хатога йўл қўйди. Элдорнинг кучи жарима майдонидаги ўйинда намойиш этилади. Агар у гол урганида бугун ажойиб ўйнаган бўларди, шундайми? Йўқ.

 - Кейинги ўйинда қайси таркибни туширасиз? Тактикани ўзгартирасизми?

- Ҳозир мен барчага таркибни айта олмайман. Кейинги ўйинимиз "Бухоро"га қарши ўйнаймиз. Ўша куни ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади.

- Рақиб "Бунёдкор"ни ўрганиб шунга яраша тактика танлади. Сизда бу ҳолат қандай бўлди?

- Рақиб қандай ўйнашини билардик, аммо айнан қайси тактика танлашини билмасдик. Албатта пенальти аламли. Хато барчада бўлади. Балки пенальти бўлмаганида ҳисоб умуман бошқача бўлармиди? Қайтариб айтаман, гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика