Latest news

16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  1 15:19"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   0 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  19 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  10 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   8 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0

Сергей Лушан: "Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади" News

Сергей Лушан: "Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади"

"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
“Ўйлайманки, учрашув чиройли ва шиддатли ўтди. Бизда имконият қолмаган булса-да, охиригача курашдик. Рақибга бироз омад кулиб боқди. Айниқса голга айлантирилган вазиятлар борасида. Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар яхши ўйнадилар. Бундай стадионда ва шунча мухлис қаршисида тўп тепиш шараф. “Персеполис”га омад тилайман, уларни ОЧЛда узоқроққа боришини тилайман", - дейди Лушан.

- Жамоангизда имконият қолмаган бўлсада яхши ўйнадинглар. Шогирдларингизни учрашувга қандай тайёрладингиз ва руҳлантирдингиз?

- “Бунёдкор”нинг ўз анъаналари ва тарихи бор. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам бор. Бизда энг асосийси ўйин мазмуни бор. Ўйин бўлса албатта натижа ҳам бўлади. “Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади ва биз яратаётган тизим барқарор ишлайди.

- Иккала голни ҳам ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказиб юбординглар. Хатолар ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда таркиб борасида муаммолар деб айтиб ўтгандим. Энг аламлиси энг асосий ҳимоячиларимиз сафдан чиқиб қолишди. Масалан қўл остимдаги ҳужумчини чап ҳимояга қўйишга мажбур бўлдим. 10 нафар ёшларимизни терма жамоага олиб кетишди. Лекин бизда рақибга қараганда кўпроқ вазият бўлди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бу футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.


"Бунёдкор" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика