Latest news

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  8 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  105

Сергей Арутюнов вафот этди News

Сергей Арутюнов вафот этди

Ўзбек футболи фидоийларидан бири — 1922 йилнинг 15 март куни таваллуд топган Сергей Арутюнов 93 ёшида вафот этди.
Арутюнов 1940 йилдан бошлаб “Динамо” сафида тўп сурган ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак” жамоасида давом эттирган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач эса аввал ҳакамлик қилан, сўнгра мураббийлик билан шуғулланган. Арутюнов 1953 йилда Москвадаги мураббийлар тайёрловчи Олий мактабни тамомлаган. 1956 йилда “Пахтакор” футбол мактаби ташкил қилиниб, Арутюновни у ерга ишга таклиф этишди. Ушбу мактаб Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаев, Станислав Стадник каби истеъдодли футболчиларни тарбиялади.

1962 йилда Сергей Ауртюнов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлган.

1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Сергей Арутюновга ФИФА олтин медали топширилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси кўкрак нишони соҳибларидан бири эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика