Latest news

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  5 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  5 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

Сергеев нечанчи бор сотилди? Нега "Пахтакор"га қайтмади? News

Сергеев нечанчи бор сотилди? Нега "Пахтакор"га қайтмади?

"Пахтакор" тарбияланувчиси Игор Сергеев 18 февраль куни "Актобе" таркибига бориб қўшилганди.

У Қозоғистон Премьер-лигасида 18 ўйин ўтказиб, 7 голга муаллифлик қилди. Ақтебе клубининг 10-ўринда бораётганини инобатга олсак, бу ўртамиёна жамоа форварди учун яхши натижа.

Игорнинг "Ордабаси" дарвозасига майдон марказидан урган голини томоша қилинг↓↓↓





Охирги вақтларда 28 ёшли ҳужумчига хориж клубларининг қизиқиши ортгани ҳеч кимга сир эмас. 19 июль куни унинг янги манзили аниқ бўлди — Костанайнинг "Тобол"и. Айтишларича, бу трансфернинг қиймати 70 минг еврони ташкил қилган.

Маълумот учун, Сергеев хориж клублари томонидан 3-бор харид қилинди. Чет эл жамоалари ўзбек футболчилари учун пул сарфлашни ёмон кўришини инобатга олсак, бу яхши натижа. Игорнинг трансфер ҳуқуқи муқаддам "Ал Дафра" томонидан 1,5 млн еврога сотиб олинган бўлса, 2016 йилда "Бейжинг Гоан" ўйинчининг 6 ойлик ижараси учун 500 минг евро тўлаган.

"Пахтакор"га нега қайтмади?

"Шерлар" спорт директори Жафар Ирисметов сайтимизга берган интервьюсида Сергеевни жамоага қайтаришга ҳаракат бошлангани ҳақида гапирганди. Бироқ, форвард ва "Актобе" ўртасида тузилган шартномада белгиланган товон пули (75 минг евро) бунга имкон бермади. "Тобол" раҳбарияти эса кўрсатилган суммани ақтебеликлар ҳисоб рақамига ўтказиб, ҳужумчига эга чиқди.

Сергеевнинг Костанай жамоаси билан битими жорий йилнинг охирига қадар тузилганини инобатга олсак, футболчининг ўзи ҳам қишда "Пахтакор"га қайтишни режалаштираётгандек (эркин агент сифатида).

"Тобол" ҳақида

Костанай клуби ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатини 2-ўринда якунлади. Шу туфайли бу йил УЕФА томонидан янги ташкил этилган Конференциялар лигаси мусобақаси саралаш ўйинларида қатнашади. Бу йўлда эртага Хорватиянинг "Хайдук" жамоасига қарши баҳс бор. "Тобол"нинг асосий форварди Неманья Николичнинг соғлиғида муаммо пайдо бўлгани учун ҳам Игор харид қилинди ва юқори эҳтимол билан бу баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Игорнинг янги жамоаси айни пайтда Қозоғистон Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Клуб таркибига назар солсак, сербияликлар диққатни тортади. Асосий тўпурар Неманья Николич; ҳимоя чизиғи етакчиси Алекса Аманович; майдон марказини кучайтириш учун олиб келинган Душан Йованчич; МЮ, "Кёлн", ЦСКА ва Сербия терма жамоаси собиқ футболчиси Зоран Тошич. Шунингдек, клубда Элгужа Лобжанидзе (Грузия), Рубен Брижиду (Португалия), Жереми Манзорро (Португалия), Тони Силва (Гвинея) сингари легионерлар бўлса-да, асосий фигура 35 ёшли Азат Нургалиевдир

ФАКТ: Игор Сергеев "Тобол" таркибидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали уни 1,5 млн еврога баҳоламоқда. Умид қиламизки, ҳамюртимиз бу устунликни майдон ичида ҳам кўрсатишни уддалайди.

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Author :
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика