Latest news

20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  6 20:05Суперлига. "Андижон" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:38Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  0 19:30Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  6 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  1 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  3 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  22 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  3

Сергеев... News

Сергеев...

У ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси бўлганида барчамиз қарсак чалдик.

Сўнгра "Пахтакор" асосий таркибидан жой олди ва тез орада яна қарсаклар оғушида қолди. Барчаси яхши кетаётган бир пайтда Хитойга кетди... Ундан кейин нима бўлганини барчангиз яхши биласиз. Катта босим остида қолди.

Сергеев билан олимпия терма жамоамиз Қатарда муваффақиятсизликка учраганидан кейин чиқишмай қолдим. Чунки ўша ўйиндан кейин қаттиқ танқид қилиб чиққандим. Муваффақиятсизлик ортидан муваффақиятсизлик давом этди.

Лекин уни бугун терма жамоага Бабаян чақирмади! Уни биз катта натижа кутаётган Купер чақирди. Кеча унга тўп келиши билан бўлган ҳуштакбозлик, "увуллаш"лар... Яхшиямки Кариус ўзбекистонлик эмас. "Ливерпул"дан кетишидан олдинги ўйинида мухлислар уни қандай қарсаклар билан кутиб олганини кўрдингизми? Агар унинг ўрнида бошқа дарвозабон бўлганида балки ЕЧЛ кубоги бугун "Ливерпуль" музейида турган бўларди.

Сергеев шу 11 нафар футболчидан бири холос. Бир нарсани тан оладиган пайтимиз келган, бизнинг терма жамоа ўртамиёнага айланиб бўлди. Ўсмирларимиз Афғонистон, Вьетнам каби жамоаларни юта олмаяптилар. Япония ҳеч қачон бизни бу ёшда йирик хисобда мағлубиятга учратмасди. Ҳозир-чи? ОЧЛда гуруҳдан чиқа оляпмизми? Қанчалик оғир бўлмасин бу - факт! Бу бир кунда бўлгани йўқ, давом этяпти.

Кеча фақат Сергеев уйнай олмадими? У эмас ўзини МТЖга ураётган. Гейнрих, Тожиев, Солиевларни унутинг. Шацких, Шквиринларни айтмайман. Пайтида олий лигада голларни қалаштириб ташлаган Мирхолдиршоев, Холмуродов ва Бердиев савиясидаги футболчилар учун МТЖ орзу бўлиб қолганди. Хозир улар савиясидаги ўйинчи йўқ бизда.

Сергеевни МТЖда йўқ деб ҳисоблайлик. Бикмаев 32 ёшда ва Абдухолиқов коляпти. Нагаевни ҳам кўрдик. Равшан Ҳайдаров жамоасида ҳам йўқ МТЖ савиясидаги хужумчи. Масалан, мен хужумчи деганда ҳеч йўғи 3та ўйинда битта гол урадиган футболчини тушунаман ёки голли пас берадиган.

Менинг фикримча, Сергеев ўзига келиб олмагунича терма жамоага чақирмай туриш керак. Чақирилганда эса бир маротаба қўллаб-қувватлаб кўринглар. У гол уришни биладиган хужумчи эди. Пахтакордаги статистикаси чакки эмаслигини кўрганмиз. Оёғига тўп тегмасдан 10 минглаб ишқибоз ҳуштак чалса босим албатта бўлади.

Мен Лобанов ёки Андреевнинг ёнини олмаяпман. Уларнинг ўрнида яхши ўйинчилар кўп. Лекин яхшилаб қарасак, бизда ҳужумчи қолмаганини кўрамиз. Бу захира билан ЖЧ саралаш баҳсларида муваффақият қозониш учун бизга омад зиён қилмасди. Худди шундай Аҳмедов ҳақида фикрдаман. Рашидовнинг ўзига келаётгани хурсанд қилди. Охир-оқибат тўпни йўқотган футболчи уни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишни тушуниб етгани қувонтирди кишини.

Аҳмедовни пасларини, тўп ундалигида очилишни эплай олмаётган уйинчиларимизда ҳам айб йўқ. Чунки уларга нима ўргатилган бўлса йиллар давомида шуни бажаришяпти. Ҳеч қачон ҳеч ким ўз савиясидан бир калла сакрай олмайди, бир-икки марта ўхшаб қолмаса. Ёшликда бериладиган билимни 25 ёшда бера олмайсиз. Бу ҳаёт қонуни. ПРО лицензияси бор мураббийларимизнинг икки нафари Европа ПРОси имтиҳонидан ўта олмайди, терма жамоа футболчиларидан нима кутамиз? Жепаров, Хайдаров, Кападзе, Гейнрихларни ҳали кўп эслаймиз. Агар шунча йил давомида тузук футболчи чиққанида фаолиятини тугатишни ният килиб турган Ҳайдаровни яна терма жамоага чақирармидик?

Ўзингизга бир савол беринг, 90-йиллар охири 2012 йилларгача деярли ҳар бир жамоада мухлис севган футболчиси бўларди. Бугун-чи? 10 йилдан кейин бундан-да бадтар бўлмаслиги учун ҳам тизим ишлаб чиқмасак бўлмайди. Тизимни 12-14 ёшли футболчилардан бошламасак Вьетнамни ютсак хурсанд бўладиган савияга тушиб қолишимиз аниқ!

Сергеев ўрнида бўлиб қолишни инсон ўз душманига ҳам раво кўрмаса керак. Купер айтганидек сабр қилишга мажбурмиз, фақат кўникиб колмасак бўлгани.

Н.Юлдашев.

Rating: +70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика