Latest news

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  6 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  8 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  14 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич ЎФФ президенти билан учрашди News

Сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич ЎФФ президенти билан учрашди

Айни пайтда сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич мамлакатимизда бўлиб турибди.

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга энг асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.

Вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюрди. У Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.


ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Завиша Милославлевич билан шартнома имзоланади.

У 3-ҳудуд ҳисобланган водийда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради. Завиша Милославлевич ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, вилоятларда бўлиши ҳам режалаштирилган. Сербиялик мутахассис бугун Андижон шаҳрига жўнаб кетади.

Бошқа ҳудудлар учун ҳам Европадан болалар футболи бўйича мутахассисларни жалб қилиш мақсадида ҳозирда музокаралар давом этяпти.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика