Latest news

07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1

Сэр Алекс ҳар ҳафтанинг охирги кунларида Лестерга автобус жўнатиб турарди News

Сэр Алекс ҳар ҳафтанинг охирги кунларида Лестерга автобус жўнатиб турарди

Сэр Алекс Фергюсон – нафақат буюк мураббий, балки, жуда ҳам ажойиб инсон.

Унинг ҳаёти ёрқин ва ажойиб хотираларга жуда бой, ҳозир эса биз шуларнинг энг ажойибини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу ҳикояни журналист ва ёзувчи Жереми Клэй сўзлаб берди. Тарих 2018 йилнинг май ойида оммага тақдим қилинганди. Ҳа, ўшанда Сер Алекснинг соғлиғига жиддий муаммолар хавф солаётганди. Шу боисдан ушбу сюжетни кечиктирмасликка қарор қилдик.

***

"90-йилларда мен Лестердаги "Mercury" газетасида ишлардим, - деб ёдга олади Клэй. - Бу твиттерга қадар давр бўлгани учун сен ёки бошқаларнинг жиннича ёзган мақолалари одамларга манзур келмасди. Ёки сенга қўнғироқ қилаверишарди ёки бақириб ташлашарди. Аммо энг қайсар ўқувчилар тахририятга келиб, учрашувни талаб қилишарди.

Элис ўшалардан бири эди. У доимий равишда "Mercury"ни ўқир ва ҳар доим шаҳарнинг бир чеккасидан бошқасига мен билан гаплашиш учун келарди. Балки, мен бунга лойиқ бўлганман...

Элис Лондонда туғилган бўлса-да, Лестерда яшар эди. Ундан ташқари у "Манчестер Юнайтед"га мухлисалик қиларди. У жуда ёқимтой бўлса ҳам, характери, сув ўтказмайдиган сувости кемаси устки қисмидан ҳам бардошли эди. У бир неча бора юқори тонда менга "Манчестер Юнайтед" ҳақида ёзишимни талаб қилганди".

"Бироқ бу Лестер газетаси, - жавоб бердим унга. - Биз Лестерширда нима бўлаётганини ёзамиз".

Ҳа, у қўполлигим учун менга шунчаки бақрайиб қараб қўйди. Ҳуддики ҳозир уни бош муҳаррир қилиб қўйишларини талаб қилаётгандек кўринарди.

Шундан кейин мен Элис "Манчестер Юнайтед"нинг энг биринчи мавсумий абонемент соҳиби эканлигини билдим. Ва энг ноодатий кўринган жиҳат: Сер Алекс Фергюсоннинг шахсан ўзи Элисни "Олд Траффорд"га олиб бориб қўядиган микроавтобусни жўнатиши бўлди. Ҳар ўйин: Лестергача деярли 200 километр ва ортга, Лестерга. Ҳар шанба/якшанба/исталган кун, МЮнинг ўз майдонидаги ўйинига қараб.

Бир куни Элис олдимга танбех беришга келди. Сабабини билмайман ва у ўйинларга бошқа бормаслигини айтди. Нима учун? Унинг ёши 90дан ўтди ва унинг кўзлари аста-секинлик билан ўз равшанлигини йўқотаётганди.

Унинг кўзлари операция учун қарилик қилишини ҳам тушунтирди. Шундан кейин Сер Алекс унга операция пулини тўлашга тайёрлигини айтди. Ўшанда мен "Mercury" учун сенсацион мақолани кўз олдимга келтирдим ва блокнотимни очиб, барча нарсаларни ёзишга тушдим.

Аммо у ўзига қарамай қўйганини сездим. Элис эса булар оммага тақдим қилинмаслигини, Сер Алекс ҳам буни яширинча айтганини тушунтирди. Блокнотимни йиғиштирдим ва тахририятга бориб, нима учун одамлар маҳаллий ҳокимиятдан норозилиги борасидаги мақолани ёздим.

Ўшанда мен Элисни сўнгги бора кўрган эканман. Агарда у твиттер давригача яшаганида, бу воқеани шу ерда айтиб ўтирмаган бўлардим. У ҳар Алекс Фергюсон борасида қайғурарди ва шу боисдан мен ҳикояни оммага ошкор қиляпман".

***

Бу тарихда бошқа қўшимчаларни киритиш жуда оғир. "Mercury" ёзган бошқа тарих эса фақатгина инглиз архивларида қолиб кетган. Бошқа муҳбирлар эса Жереми Клэйнинг олдига келишиб, ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлаб, ушбу ҳикояни ёдда сақлаб қолишларини айтишди.

Фақатгина, Сер Алекс Фергюсоннинг чегарасиз мехридан одамлар лаззат олса арзийди!

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика