Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

"Сепахон" бош мураббийи Муҳаррам Навидкия: "Пахтакор" кучли футболчиларга эга, тактик шаклланган жамоа" News

"Сепахон" бош мураббийи Муҳаррам Навидкия: "Пахтакор" кучли футболчиларга эга, тактик шаклланган жамоа"

ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувидан олдин форс клуби бош мураббийи Муҳаррам Навидкия ва грузиялик футболчи Гиорги Гвелесиани фикрларини билдирди.

Муҳаррам Навидкиа: - Биз рақибнинг ўйинларини кўрдик. Жамоамиздаги кўп йиллик тажриба мазкур учрашувда асқотиши шубҳасиз. Бизни қийин ўйин кутиб турибди. "Пахтакор" доимий равишда Ўзбекистонда чемпионликка давогар клуб ҳисобланади. Улар ҳам яхши тайёргарлик билан келгани аниқ. Мазкур баҳсда яхши ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш учун бор кучимизни сарфлаймиз. "Пахтакор" ажойиб ва кучли футболчиларга эга, тактик томондан яхши шаклланган жамоа. Мана шу жиҳат кўп жамоаларга қийинчилик туғдиради. 

Бизда машғулот ва тайёргарлик учун барча шароитлар бўлди. Қолаверса сўнгги турларда чемпионатимизда яхши ўйинлар ўтказдик. Мен футболчи сифатида "Сепахон" сафида кўп бор ОЧЛ баҳсларида тўп тепганман. Эндиликда бош мураббий сифатида қатнашаман. Бу катта масъулият беради.


Гиорги Гвелесиани:  - Биз мусобақага шунчаки ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш учун келганимиз йўқ. Бундан ташқари энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. 

Гуруҳимиз албатта қийин. "Пахтакор"ни тўлиқ таҳлил қилдик. Жамоамизнинг режаларини ҳозир айта олмайман. Эронда баланд бўйли ҳужумчиларга қарши ўйнашга кўникканмиз. Лекин жамоамиз рақиблар билан ҳар томонлама курашишга тайёр.




Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика