Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

"Сент-Жеймс Парк"ка АПЛ қайтмоқда, "қизил иблислар" жангга шай (Превью) News

"Сент-Жеймс Парк"ка АПЛ қайтмоқда, "қизил иблислар" жангга шай (Превью)

Бугун АПЛда 1-турга якун ясалади. Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимовдан Премьер-лига ўйинларига бағишланган превьюларни ўқишда давом этинг.

АПЛ, 1-тур
"Ньюкасл" – "Тоттенхэм"
13.08.2017, 17:30
"Сент-Жеймс Парк"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

"Манчестер Юнайтед" – "Вест Хэм"
13.08.2017, 20:00
"Олд Траффорд"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Ўтган мавсумни олтинчи поғонада якунлаган МЮ бу йил Чемпионлар лигасини гуруҳ баҳсларидан бошлайди. Сабаби сизга маълум, жамоанинг Европа лигасидаги ғалабаси уларга ЕЧЛ эшикларини очди. Клубни Ибрагимович ва Руни тарк этди. Уларнинг ўрнига "Эвертон"дан Ромелу Лукаку сотиб олинди. МЮ афсонаси Райан Гиггз бельгияликнинг хариди борасида жуда чиройли гапни айтиб ўтди: - Моуриньо Лукакуни "Олд Траффорд"даги дурангларни ғалабага айлантириш учун сотиб олди. Дарҳақиқат, ўтган йил манкунианликлар ўз майдонларида жуда кўп дуранг ўйнаб юборишди. УЕФА Суперкубогида "Реал"га қарши ўйин кўрсатдики, манчестерликларнинг ёш ўйинчиларига халқаро ўйинлар тажрибаси жуда зарур. Лекин, шу ҳолатда ҳам улар исталган жамоага қарши кураша олишларини исботлашди. "Қизил иблислар" учун энг яхши ва фойдали харид Неманья Матич бўлди. Сербияликнинг марказдаги самарадорлиги жуда юқори. Яна бир янги ўйинчи Виктор Линделефга эса ўйинлар давомида баҳо беришимиз мумкин бўлади.

Бу йил Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ва ниҳоят чемпионлик учун курашади. Охирги йилларда жамоа бу ном учун баҳслаша олмаётган эди. Бу йил эса вазият анча ўзгарди. АПЛнинг янги мавсуми охирги 10 йилликдаги энг кескини ва қизиқарлиси бўлади менимча. Чемпионлик учун "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари кураш олиб боришади. Яна "Эвертон" ва "Вест Хэм"дан ҳам ўзига ҳос сюрпризларни кутиш мумкин бу йил.



Славен Билич бошчилигида ўтган мавсумни жуда ёмон ўтказган "Вест Хэм" трансферлар ойнасида аняа фаол бўлди. Жамоага Жо Харт, Пабло Сабалета, Марко Арнаутович ва Хавьер Эрнандеслар келишди. "Болғаурарлар" учун Чичарито бомба трансфер бўлди дейиш мумкин. Мексикалик олдин ҳам Премьер-лигада ўйнаган, ўшанда у МЮ таркибида кўплаб голлар урган. Бу йил "Вест Хэм" сўзсиз еврокубоклар учун курашади.

Мураббийлар фикрлари:

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Мотивация, ишонч ва ўзаро тушуниш бизда юқорироқ. Шунинг учун ҳам Премьер-лигани ушбу дам олиш куни бошлашимиздан хурсандман".

Славен Билич ("Вест Хэм"): "Биз буни сабрсизлик билан кутаяпмиз. Бизда "Олд Траффорд" билан боғлиқ яхши хотиралар бор, бу ерда охирги иккита ўйинда дурангга эришганмиз".

Толибжон Қосимов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика