Latest news

16:30Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  0 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  3 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  25 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8

Сенсация News

Сенсация

Одамларнинг 3 турдаги хабарларни ўқишга мойиллиги нисбатан юқори бўлади.

Бугун уларнинг барчасини умумлаштирувчи "сенсация" ҳақида гаплашамиз. Сенсация бўлганда ҳам, йил воқеаси ҳақида. Бу АГМК ёки "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги натижалари билан боғлиқ эмас.
Франция чемпионатида мавсум якунланишига 3 тур қолди. Айни пайтда мусобақа жадвалини "Лилль" клуби бошқармоқда. Мавсум бошланишидан аввал воқеалар ривожининг бундай кўриниши тахмин қилинмаган, мавсумнинг одатий ўтиши ва "Пари Сен-Жермен"нинг осон чемпионлиги тахмин қилинган эди. Аммо...

Хўш, "Лилль" аслида қандай жамоа?

Кристоф Гальтье шогирдларининг ўртача ёши — 25,4. Футболчиларнинг умумий қиймати эса 297,5 млн еврога тенг. Солиштириш учун, чемпионлик пойгасида 2-ўринни банд қилиб турган ПСЖ ўйинчиларининг умумий қиймати 829 млн еврога баробар.

Жамоа сафида Жозе Фонте, Бурак Йилмаз, Бенжамин Андре сингари тажрибали футболчилар билан бирга, Тимоти Веа, Бубакари Сумаре ва Жанатан Давид сингари қитьа грандлари эътиборини ўзига жалб қилиб турган иқтидорлилар ҳам бор. Клубнинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида Ренато Саншеш ва Юсуф Язижи сингари марказий чизиқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

"Лилль"нинг Лига 1'даги тўпурарлари:
1. Бурак Йилмаз - 13.
2. Жонатан Давид - 11.
3. Юсуф Язижи - 7.


Кристоф Гальтье шогирдлари айни пайтда Франция чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди (22). Европада энг кам мағлубиятга учраган жамоалардан бири - 3.

Жамоанинг муваффақиятларида 35 ёшли Бурак Йилмазнинг ўрни бўлакча. У клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, муҳим вазиятларда жамоадошларини ҳам голли узатма билан таъминлаяпти.
"Лилль" сўнгги 3 турда "Ланс", "Сент-Этьен" ва "Анже" имтиҳонидан ўтиши керак. Жамоа мазкур баҳслардан кейин ҳам ПСЖ билан орадаги тафоввутни (1 очко) сақлаб қолса, жорий мавсум чемпионлигини тантана қилади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Қадрли мухлис, "Лилль" жорий мавсум Франция биринчилигида зафар қучишига ишонасизми? Сизнингча, мавсумнинг энг катта сенсацияси қайси?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика