Latest news

22:20BALLON D'OR-2025  13 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат News

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат

Давралар оралиғи вақтида “Янгиер-қурувчи” ўз сафига босниялик ҳужумчи Секуба Диаттани қўшиб олди.

У дастлабки беллашувини “Зомин” (1:0) клубига қарши ўтказди. Хўш, бу футболчи жамоамизга қай тариқа келиб қўшилди. Буни у билан суҳбатда билиб оламиз.

- Секуба, “Янгиер-қурувчи” клуби келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Албатта, менинг янги жамоага ўтишим агентлар орқали амалга оширилди. Илгари ҳеч қачон Осиёда ўйнамаганман. Ўзбекистондан таклиф тушганидан кейин, ўйлаб ўтирмасдан келдим. Чунки бу мен учун янги чақирув ҳисобланади. Фаолиятимнинг асосий қисмини Европада ўтказдим ва қачондир Осиёда ҳам ўйнаб кўраман деган мақсад бор эди. “Янгиер” раҳбарияти менга ишонч билдиргани учун, миннатдорчилик билдираман.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Ҳозирча мен мавсум якунига қадар жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Барчаси яхши бўлса, шартномам муддатини яна узайтиришим мумкин.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал асосан қайси мамлакатлар жамоалари шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Биласизми, мен асли Сенегалда туғилганман. Футболчилик фаолиятимни яхши кечишини ният қилиб, 16 ёшимда уйимни тарк этганман. Яъни, Босния мамлакатига кўчиб келганман. Айнан шу давлатда футбол академиясини якунладим. 19 ёшимда эса биринчи лига иштирокчиси билан профессионал шартнома имзоладим. Шундан кейин Босния Суперлигаси клубларида 4 мавсум ўйнадим. Европа лигаси саралаш баҳсларида ўзимни синаб кўрдим. Грецияда 5 йил фаолиятимдан орасида бир мавсум давомида Кипр мамлакатида ҳам фаолиятимни ўтказдим. Сўнгги мавсумни Греция қуйи лигасида ўйнадим.

- “Янгиер” сафида Про лига доирасида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Биринчи маротаба бу ерга келдим ва Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотга эга эмасман. Илгари Туркиядаги ўқув-йиғин вақтида Ўзбекистон клубига қарши ўйнагаман. Лекин чемпионатлар даражасидан бехабарман. Лекин кўпроқ гол урган ҳолда жамоага ёрдам бермоқчиман. Раҳбарият ва бош мураббий ишончини оқлашга тайёрман.

- Умуман олганда, жамоанинг ички муҳити қандай? Cизга барчаси маъқул келяптими?
- Бу борада бизда муаммо йўқ. Кўриб турибманки, жамоада яхши футболчилар йиғилган. Биз бирлашиб, бир-биримизни қўллаб ўйнасак, натижаларимиз янада яхши бўлади. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида яхши муносабатлар шаклланган. Бош мураббий, ёрдамчиси ва дарвозабонлар мураббийи ҳар бир машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Натижалар ҳам яхши бўлишига умид қиламан.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика