Latest news

18:03"Машъал" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  0 17:18Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  1 16:59"Челси" — "Кристал Пэлас". Биринчи тур ўйини учун таркиблар маълум  3 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  1 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  1 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  20 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  6

Сенегал -ЖЧ-2018нинг навбатдаги иштирокчиси News

Сенегал -ЖЧ-2018нинг навбатдаги иштирокчиси

Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш баҳслари Африка минтақасида сафарда ЖАР термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Россияда ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА қарорига мувофиқ ЖАР-Сенегал учрашуви такроран ўтказилганди.Ўтган йилнинг 12 ноябрида ўтказилиб, ЖАР термасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган беллашув бекор қилиниб, учрашув ҳакам Жозев Лампти келишилган ўйинда иштирок этгани учун умрбод ҳакамликдан четлатилганди.

Бугунги ғалабадан кейин Сенегали D гуруҳида биринчи ўринни нақд қилди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа 2018 йил Россия яшил майдонларида ўтадиган ЖЧ иштирокчиларининнг сони 24 тага етди. Булар Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама ва Сенегал.

ЖЧ-2018 - Африка. D гуруҳи. 2- тур

ЖАР Сенегал 0:2

Голлар: 0:1 – Сахо – 12, 0:2 – Mkhize – 38 (автогол)


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика