Latest news

14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  5 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Security Group: "Барселона" Ди Марияни сотиб олди! News

Security Group: "Барселона" Ди Марияни сотиб олди!

Бугун тонгда "Барселона"нинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси клуб ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни харид қилганини эълон қилди.

Ушбу янгилик кўпчиликни шошириб қўйди. 2 дақиқа ўтиб Каталония клуби "Твиттери"да яна янгилик эълон қилинди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди.

"Салом "Барселона" клуби. Бу бизнинг (Security Group) ишимиз. Илтимос, биз билан боғланинг. Бузиб кирганимиз учун узр сўраймиз".

Маълум бўлишича, "Security Group" хакерлари "Барселона" "Твиттери"ни бузишган ва унда Анхель Ди Мария трансфери ҳақида эълон қилишди. Яна бир неча дақиқа ўтиб "Барселона" аккаунтида #FCBHack хэштегини трендга чиқариш ҳақида хабар эълон қилинди. Шундай қилиб, Анхель Ди Мариянинг "Барселона"га ўтиши ёлғон бўлиб чиқди.


Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика