Latest news

15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  0 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  2 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  2 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4

Сайтимиз ўқувчилари диққатига! News

Сайтимиз ўқувчилари диққатига!

Ҳурматли, Championat.asia сайти ўқувчилари!
Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" ўйини жанжалли воқеа билан тугади ва бунинг натижасида учрашув бош ҳаками ҳар икки жамоанинг тўрт нафардан жами 8 футболчини майдондан четлатди.

Сизлардан шуни илтимос қиламиз, ҳеч биримиз эҳтиросга берилиб фикр қолдирмайлик. Чунки сайт кенг миқёсдаги ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, орамизда барча клубларнинг мухлислари бор.

Ишонинг, ўйин пайтида аслида нималар рўй берганини билиш биз учун ҳам муҳим. Аммо-лекин қўлимизда ўйинга доир ҳеч бир видео ёзув бўлмагани учун аниқ бир нарса дея олмаймиз.

Сизлардан илтимос, сайтда бировни камситадиган, очиқчасига ғазабини келтирадиган ҳамда кимнингдир шаънига тегадиган фикр қолдиришдан тийилайлик. Зеро, бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни ажратмаган ҳолда Ўзбекистондаги барча клуб ва мухлисларга бир хил кўз билан қараш.  

Ҳурмат билан, Championat.asia сайти таҳририяти.
Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика