Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Саймонд Франсия: "Украинанинг фақатгина битта голи учун эътироз билдириш нотўғри" News

Саймонд Франсия: "Украинанинг фақатгина битта голи учун эътироз билдириш нотўғри"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг (4:9) Венесуэла терма жамоаси аъзоси Саймонд Франсия сайтимизга интервью берди.

"Украинадан аччиқ мағлубият қабул қилиб олдик. Бундай натижани кутмагандик. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан саналади. 

Украинанинг биринчи голи содир бўлган ҳужум чоғида тўп майдон чизиғини кесиб ўтгандек таассурот қолдирганди. Бироқ ВАР барчасини кўриб чиқди. Фақатгина битта гол учун эътироз билдириш нотўғри. Уларда ўзига хос харатек, ўйин услуби мавжуд. Биз ҳимояланиш ва ҳужум қилишда қўлимиздан келганини қилдик, аммо режаларимиз амалга ошмади.

Нима бўлганда ҳам, чорак финалга қадар етиб келдик, бу мамлакатимиз учун катта натижа ҳисобланади. Биз тарих яратдик, бироқ ушбу турнирдаги тарихимиз шу ерда ниҳоясига етди", деди Франсия.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика