Latest news

14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  0 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  9 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  5 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  22 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12

Сауль: "Испания катталар терма жамоаси - бу умуман бошқа дунё" News

Сауль: "Испания катталар терма жамоаси - бу умуман бошқа дунё"

"Атлетико" ва Испания ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сауль Ньигеснинг фикрича, катталар терма жамоаси - бу умуман бошқа дунё.

Бу ҳақда футболчи Германия U21га қарши бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финал учрашувидан олдий айтди.

"Бу босқичда мақсад битта - ғалаба. Уни бутун жамоа билан нишонламоқчимиз, чунки саралаш босқичи оғир ўтган. Саралаш баҳсларининг бир нечтасида мағлуб бўла олмас эдик. Турнирда эса бор йўғи 2 та тўп ўтказиб юбордик. Биринчи рақиб адашиб гол урди, иккинчиси эса рикошетдан урилди, шу сабабли омадимиз келмади дейиш мумкин.

Ҳозир сўнгги маротаба терма жамоа либосини кийишимизни билиб турибмиз. Камида ёшлар даражасида. Катталар терма жамоаси - умуман бошқа дунё эканлигини биламиз. Бу бизнинг сўнгги турниримиз эканлигини биламиз. Шу сабабли биргаликда ўтказган вақтдан роҳатланяпмиз.

Икки жамоа ҳам кучли. Хатто ўйинимиз ҳам ўхшаш. Ўз футболимизни намойиш этиб, тер тўкиб меҳнат қилишимиз лозим. Бир-биримизга ишлаётганимизда жамоамиз кучаяди - ҳар қандай рақиб ўйинига кўникиб кета оламиз. Рақиб ҳимояда ўтирган пайт комбинациялар уюштира оламиз. Ҳимояда ўйнайдиган пайтда қарши ҳужумга ўтадиган тезкор футболчиларимиз мавжуд.

Буни жуда яхши уддалаймиз. Немислар биз каби ўйнашини ҳисобга олсак, ҳимоядан ўйнаб, улар билан қарши ҳужумда ўйнаганимиз маъқулроқ" - дейди Сауль.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика